Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилади

29.03.2021

Рус тилида ўқиш

МБ Бошқарувининг «Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (АВ рўйхат рақами 3281-1, 25.03.2021 й.) қабул қилинди.

 

Ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Президентнинг 24.08.2020 йилдаги «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Биринчидан, қаноатлантириш тўғрисида хулоса тасдиқланган буюртмалар бўйича тижорат банки ва мижоз ҳисобланган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги барча ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган муддат қисқартирилди. Энди ҳисоб-китоблар кейинги банк иш кунидан (илгари – икки банк иш кунидан) кечиктирмай амалга оширилади.

 

Иккинчидан, хўжалик юритувчи субъект томонидан аввал махсус валюта счётидан ҳисобдан чиқарилган ва фойдаланилмаган, шунингдек бошқа сабабларга кўра қайтарилган чет эл валютасининг қайта сотилиши сотув кунидаги талаб ва таклиф асосида шаклланадиган бозор курсида (илгари – валюта биржаси курсида) акцептсиз равишда амалга оширилади.

 

Учинчидан, энди тижорат банклари томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини хабардор қилиш тартибда амалга оширилади (илгари – нақд валюта маблағларини олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш МБнинг рухсатномасига асосан амалга оширилган). Бунда нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганлиги тўғрисидаги хабарномалар тижорат банклари томонидан уч кун давомида Марказий банкка тақдим этилиши лозим. Тижорат банклари томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш Марказий банкнинг рухсати асосида амалга оширилади (471-б.).

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ҳам назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.



Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48