Бундай имконият Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар туфайли юзага келди (рўйхат рақами 3029-3, 17.10.2019 йил).
Энди резидент жисмоний шахсларга эквиваленти 100 АҚШ долларигача (шу жумладан, эквиваленти 100 АҚШ долларига тенг миқдорда) нақд чет эл валютаси харид қилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш лозим эмас. Бундай операцияни амалга оширишда валюта олинганлигини тасдиқловчи маълумотномада «Ф.И.О.» графасини тўлдирмайдилар. Бунда айирбошлаш шохобчалари ходимлари идентификация қилувчи ҳужжатсиз айнан қандай тарзда шахснинг резидентлигини аниқлашлари аниқлаштирилмаяпти.
Маълумот учун: “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига асосан жисмоний шахслар-резидентлар – бу Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда доимий яшаш жойи бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар.
Бундан ташқари, халқаро тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда чет эл валютасини харид қилишда жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар энди ариза тақдим этмайдилар. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (ЯТТ учун) етарли бўлади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.10.2019 йилдан кучга кирди.
Ленара Хикматова.