Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ижро этувчи тузилмаси янгиланди

18.06.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 14.06.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сон қарорни қабул қилди.

 

29 та ҳужжат тасдиқланди. Улар орасида - қуйидаги тузилмалар:

  • Вазирлар Маҳкамаси бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 269 нафар ва техник ходимлар (инспекторлар) сони 52 нафар штат бирлигидан иборат бўлган янгиланган ижро этувчи тузилмаси;
  • Бош вазирнинг котибияти, протокол хизмати ва матбуот хизматининг тузилмалари;
  • Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги Ваколатли вакили котибиятининг тузилмаси;
  • Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг тузилмаси;
  • ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий- техник таъминлаш бўлимининг тузилмаси.

 

Мисол учун, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти штатига қуйидагилар киради:

  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис - 1 бирлик;
  • туманлар ва шаҳарлардаги қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис - 1 бирлик;
  • Президент ҳузуридаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ҳисоб палатаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича бош мутахассис - 1 бирлик;
  • инспектор - 1 бирлик.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

   Наргиза Воҳидова.