Президентнинг 10.06.2021 йилдаги «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5143-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат Президентнинг 6.04.2021 йилдаги ПФ-6199-сон ҳамда 9.06.2021 йилдаги ПФ-6244-сон фармонлари, Президентнинг 3.04.2021 йилдаги ПҚ-5053-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:
а) қуйидагилар тугатилади:
- Бош вазирнинг маслаҳатчиси – саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими;
- саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти;
- таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти;
б) Бош вазирнинг маслаҳатчиси – Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими киритилади;
в) қуйидагилар ташкил этилади:
- геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти;
- таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти;
- ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти.
Вазирлар Маҳкамасининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 269 нафардан иборат бўлган янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланди.
Белгиланишича:
- Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти, Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти ҳамда Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти фаолиятини мувофиқлаштириш Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан;
- Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси фаолиятини мувофиқлаштириш Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири томонидан амалга оширилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.06.2021 йилдан кучга кирди.
Эльмира Сиразиева.