Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2017 йилдаги 166-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси тўғрисида” қарори эълон қилинди.
Ҳужжат билан Инспекция тузилмаси ва у тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Янги давлат органига кенг ваколатлар берилган, жумладан:
- буюртмачи ташкилотларга автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини бажаришга рухсатномалар беради;
- йўл қурилиши объектида қўлланиладиган йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини назорат тартибида синаб кўради, суратга олади ва ўлчайди;
- шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва йўл қурилиши, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш борасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилганда маъмурий таъсир кўрсатиш чораларини қўллайди;
- архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига ва шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар талаблари бузилишига йўл қўйган ташкилотларнинг қурилиш соҳасида фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишга бўлган ҳуқуқига берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш тўғрисидаги таклифларни Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига киритади;
- йўл қурилиши ва йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида шаҳарсозлик фаолияти субъектлари бажариши мажбурий бўлган аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
- йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш борасида норматив ҳужжатлар талаблари бузилганлиги аниқланган тақдирда йўл қурилишида материаллар ва буюмларни ишлаб чиқаришни, сотишни ва уларни қўллашни тўхтатиб туриш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
- йўл қурилиши соҳасида бузилишлар аниқланганда, шунингдек авариялар хавфи мавжуд бўлган ҳолларда қурилиш-монтаж ишларини бажаришни тўхтатиб қўйиш.
Инспекция манзили: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 68-уй.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Самир ЛАТИПОВ