Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Вазирлар Маҳкамасида янги котибият ташкил этилди

09.07.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 5.07.2021 йилдаги 418-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги ҳамда Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалиги масалалари котибияти тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 10.06.2021 йилдаги «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5143-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. 

 

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тасдиқномасига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

 

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Президентга, Олий Мажлис палаталарига ва Бош вазирга ҳисобот беради.

 

Бош вазир биринчи ўринбосарининг фаолияти қуйидаги масалаларни ҳал этишга йўналтирилган:

  • ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ҳал этиш;
  • уй-жой-коммунал хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш;
  • муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини, шунингдек транспорт коммуникацияларини модернизациялаш;
  • капитал қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар ва пудрат ишлари дастурларининг изчил амалга оширилишини таъминлаш;
  • қурилиш ва архитектура соҳасидаги ишлар сифатини назорат қилиш.

 

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради. У Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади. 

 

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалиги масалалари котибиятига раҳбарлик қилади ҳамда Котибият раҳбарлари ва мутахассислари ишларини ташкил этади.

 

Котибият Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

 

Котибият фаолияти ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамасини, унинг Раёсатини, шунингдек Вазирлар Маҳкамасини ахборот-таҳлилий таъминлашга йўналтирилади. 

 

Котибият ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига бўйсунади, унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.07.2021 йилдан кучга кирди.


Наргиза Воҳидова.