Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппаратида янги департаментлар пайдо бўлди

05.09.2017

 

Президентнинг 21.08.2017 йилдаги ПҚ–3226-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжатга кўра, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида 2 та ахборот-таҳлил департаменти тугатилди ва уларнинг ўрнига 3 та янгиси ташкил этилди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

Тугатилаётган бўлинмалар 

 

Ташкил этилаётган бўлинмалар

Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти

 

Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти

 

Маданият, санъат ва туризмни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти 

Ташқи иқтисодий фаолият, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти

Ташқи савдо фаолияти, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти унинг таркибида  Тошкент вилояти Қибрай, Занги ота, Янгийўл, Чиноз ва Тошкент туманлари мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш масалалари секторини ташкил этиш билан

 

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

Олег Заманов,

экспертимиз.