Президент томонидан 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон тегишли қарор имзоланди.
2019 йил 22 декабрда ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов якунлари бўйича миллий Парламентнинг янги таркиби шакллантирилди.
Конституцияга биноан амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади, бундан кейин Бош вазир номзоди сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан таклиф этилади. Бундан ташқари, қуйи палата томонидан Вазирлар Маҳкамаси аъзолари номзодлари маъқулланади.
2020 йил январда шаклланган Ўзбекистон Ҳукумати шахсий таркиби «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг ахборот графикасида: раҳбарият, вазирлар, давлат қўмиталари раҳбарлари.
Кенг кўламда кадрларни қайта жойлаштириш ишлар ўтказилмаганлигига қарамай, янги Ҳукумат тузилмаси бироз бошқача бўлди. Ўзгаришлар қуйида келтирилган жадвалга мувофиқ айрим лавозимлар ва котибиятларга тааллуқлидир.
Тугатилади |
Киритилади |
Лавозимлар |
|
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари - транспорт вазири |
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари |
Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари |
Бош вазирнинг ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси |
|
Бош вазирнинг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси |
Бош вазирнинг ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси |
Котибиятлар |
|
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти |
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти |
Давлат активларини бошқариш, саноатни ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти |
|
Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти |
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти |
Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти |
Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти |
Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти |
|
Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибияти |
Ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари котибияти |
Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини, янги мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлашнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари котибияти |
Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш масалалари котибияти |
Жисмоний тарбия ва спорт, соғлиқни сақлаш, адлия вазирликлари тизимида штатларни оптималлаштириш ҳисобига (ҳар бирида 2 нафар штат бирлиги, таҳр изоҳи) ҳамда қўшимча 7 нафар бошқарув ходимлари штат бирликлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилиши орқали Вазирлар Маҳкамасининг бошқарув ходимлари чекланган сони 241 нафар штат бирлигидан иборат бўлди.
Бош вазирга ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган устувор вазифаларни ҳал қилишнинг муҳимлиги ва натижадорлигини ҳисобга олган ҳолда, зарурат бўлганда, Ҳукумат ходимларининг умумий штатлари сони доирасида унинг ижро этувчи тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.01.2020 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.