Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Ветеринарлар ва чорвадорлар учун кўкрак нишонлари тасдиқланди

29.09.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.202 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси” ва “Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори” кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 526-сон қарори қабул қилинди.

 

“Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси” кўкрак нишони билан ветеринария соҳасини ривожлантириш, тармоқда ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария хизматлари сифатини ошириш, эпизоотик осойишталик, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар такдирланади.

 

“Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори” кўкрак нишони билан чорвачиликни ривожлантириш, чорва молларининг наслини яхшилаш, озиқа базасини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган шахслар тақдирланади.

 

Номзодлар бўйича таклифлар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига ҳар йили 1 июлга қадар тақдим этилади.

 

Номзодларга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Қўмита раиси томонидан 5 нафардан иборат таркибда комиссия ташкил этилади, улар таклифларни ўрганиб чиқишади ва 1 августга қадар якуний хулоса қабул қилишади.

 

Хулоса асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.

 

Кўкрак нишони ҳар йили 1 сентябрь - Мустақиллик байрами арафасида топширилади.

 

Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ёки эсдалик совғалари берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.09.2022 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48