Президентнинг 2.12.2016 йилдаги ПФ–4861-сон «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Визаларни бекор қилиш 2021 йилга кўчирилди
Визаларни бекор қилиш 2021 йилга кўчирилди
09.01.2017

Алоҳида давлатлар фуқаролари учун виза режимини бекор қилиш ва улар учун киришда 50 АҚШ доллари миқдорида йиғим тўлаш тартибини жорий этиш санаси 01.01.2021 йилга кўчирилди. Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларининг халқаро аэропортларида республикага келувчи (кетувчи) хорижий туристлар учун паспорт ва божхона назоратидан ўтишнинг, багажни олишнинг, транспорт хизмати кўрсатишнинг соддалаштирилган тартиб-таомили билан “яшил йўлак” божхона назорати тизими ҳам шу вақтдан бошлаб жорий этилади.
Таъкидланишича, кейинчалик рўйхати қайта кўриб чиқилиши мумкин бўлган муайян давлатлар билан виза тартибини соддалаштириш тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикасининг улар билан икки томонлама муносабатларининг ривожланиш динамикасидан, жаҳон туризм бозорининг конъюнктураси ҳамда халқаро ва минтақавий хавфсизлик соҳасида содир бўлаётган вазиятдан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқилади.
Тегишли вазирлик ва идораларга Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги масалалар бўйича таклифлар киритиш топширилган:
- барча мамлакатлар учун 30 кун муддатга бериладиган ягона туризм визаларини жорий этиш;
- хорижий мутахассисларнинг Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар олиш тартиб-таомилини соддалаштириш, шунингдек, уларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш бўйича имтиёзлар бериш;
- халқаро аэропортларда ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида визалар олиш, шу жумладан транзит визалари олиш тартибини сезиларли равишда соддалаштириш;
- визаларни расмийлаштириш ва бериш жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни, шу жумладан, Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бошқармасига ва Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига ташриф буюрмасдан виза олишга ҳужжатларни топшириш ва сўровномаларни тўлдиришда "он-лайн" тизимдан фойдаланиш, шунингдек 2021 йилдан бошлаб жорий этиладиган электрон визалар тизимидан фойдаланишни кенгайтириш.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга оид материал:
Ўзбекистон қатор мамлакатлар учун виза режимини бекор қилади
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси барчани бирлаштирди
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади