Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2023 йилдаги “Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 290-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати тасдиқланмоқда. Рўйхатга бир неча минг лавозимлар, шу жумладан қуйидагилар киритилган:
- драгер;
- тегирмон машинисти;
- симоб дозатори;
- новвой (бевосита печлар ёнида бўлган) ва бошқалар.
Тўлиқ рўйхат билан шу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.07.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.