Бу Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2019 йилдаги 509-сон қарорида назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ҳукумат ягона мактаб формалари намуналарини тасдиқлаган эди. 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар уни ихтиёрий тартибда кийишга ҳақли.
У мажбурий бўладиган сана 2019/2020 ўқув йилидан 2024/2025 ўқув йилига – 5 йилга кечиктирилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига тегишли тузатишлар киритилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.06.2019 йилдан кучга кирди.