Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Янги Божхона кодекси сезиларли даражада кенгайтирилди

08.02.2016

ЎРҚ-400-сон Қонун билан Божхона кодексининг янги таҳрири қабул қилинди. Эндиликда у ўз ичига 412 моддани олади (аввал – 198 модда).

 

Янги Кодекс нафақат ҳажми, балки концепция жиҳатидан ҳам фарқ қилади. Унга “божхона ҳудуди”, “божхона чегараси”,  “божхона мақсадлари”, “божхона брокери”, “божхона иши”, “юридик ва жисмоний шахслар”, “енгиб бўлмас куч таъсири” ва бошқа тушунчалар киритилди.

 

Кодексда ваколатли шахс аниқланади:

 

товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси;

 

товарга ва (ёки) транспорт воситасига нисбатан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатларга эга бўлган;

 

эгасининг номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш кўрувчи шахс.

 

Кодекс билан тижорат ва транспорт товарни кузатув ҳужжатлари белгиланди.

 

Тижорат ҳужжатлари жумласига ҳисобварақ-фактура (инвойс), юклаб жўнатиш ва ўров варақлари ҳамда ташқи савдо фаолияти ва ўзга фаолият амалга оширилаётганда божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш билан боғлиқ битимлар тузилганлигини тасдиқлаш учун фойдаланиладиган бошқа ҳужжатлар киради.

 

Транспорт ҳужжатлари жумласига коносамент, юк хати ёки товарларни ташиш шартномаси борлигини тасдиқловчи ҳамда шундай ташишда кузатиб борувчи бошқа ҳужжат киради.

 

Янги Кодекс товарлар ва (ёки) транспорт воситаларини божхона ҳудудига олиб киришда тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини белгилайди.

 

Божхона режимларини қўллаш батафсил тартибга солинган: товарни режим остида жойлаштириш талаблари ва шартлари, зарур ҳужжатлар, муддатлар, тўловлар ва бошқа масалалар.

 

Олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тақиқланган товарлар ёки дарҳол олиб чиқилиши лозим бўлган, бироқ вақтинча сақлаш божхона режимига жойлаштирилган  транспорт воситалари сақлашнинг энг кўп муддати ўтказиб юборилганда давлат даромадига ўтказилади.

 

Янги Кодексда божхона тўловларини тўлаш тартиботлари тартибга солинган, уларнинг турлари таснифланган:

 

божхона божи;

 

қўшилган қиймат солиғи;

 

акциз солиғи;

 

божхона йиғимлари.

 

Қонун ҳужжатлари билан бошқа божхона тўловлари ҳам белгиланиши мумкин. Божхона божлари ва солиқлари ставкалари Президент томонидан белгиланади.

 

Божхона божларига импорт, экспорт, алоҳида (махсус, антидемпинг ва компенсация) ва мавсумий божхона божлари киради.

 

Бож тарифи – бу божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасига мувофиқ тизимлаштирилган товарларга нисбатан қўлланиладиган божхона божлари ставкаларининг жамланмаси.

 

Божхона тўловлари ставкаларининг турлари қуйидагилардан иборат:

 

тўлов ундириладиган товарнинг божхона қийматига нисбатан фоизларда ҳисобланадиган адвалор ставка;

 

тўлов ундириладиган товар бирлиги учун белгиланган миқдорда ҳисобланадиган хос ставка;

 

божхона тўловлари ставкаларининг адвалор ва хос турларини ўз ичига оладиган аралаш ставка.

 

Кодекс билан божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбурият вужудга келадиган шартлар ва уларни тўловчилари ҳисобланадиган шахслар доираси белгиланган.

 

Ҳужжат билан божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар ва тариф  преференциялари ва уларни бериш ҳолатлари белгиланган. Инчунун, ташқи савдо сиёсати амалга оширилаётганда илгари тўланган божхона божини қайтариш, божхона божи ставкасини пасайтириш ва божхона божини тўлашдан озод этиш тарзида тариф имтиёзлари берилишига йўл қўйилади.

 

Тариф преференциялари ўз ичига божхона божларини тўлашдан озод қилиш, уларнинг ставкасини пасайтириш ёки муайян давлатларда ишлаб чиқарилган товарларни преференциал олиб кириш ва олиб чиқишга квота ўрнатишни олади.

 

Кодекс олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш услубларининг батафсил рўйхатини, уларни қўллаш тартибини сақлайди.

 

Ҳужжат билан божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш асоси, уларни ҳисоблаб чиқариш ва ставкаларни қўллаш тартиби белгиланган.

 

Товарлар божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилганда ёхуд белгиланган талаб ва шартлар бошқача тарзда бузилганда божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш тартиби тартибга солинган.

 

Божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун чет эл валютасини қайта ҳисоб-китоб қилиш Ўзбекистон миллий валютасининг Марказий банк томонидан белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курси бўйича амалга оширилади:

 

божхона расмийлаштируви амалга оширилаётганда - божхона декларацияси қабул қилинган куни;

 

тўланиши божхона расмийлаштирувига боғлиқ бўлмаган божхона тўловлари учун - божхона органи томонидан ҳаракатлар ёки тартиб-таомиллар бажарилган куни.

 

Божхона тўловларини тўлаш муддатлари ва тартиби батафсил тартибга солинган ҳамда қуйидагилар белгиланган:

 

уларни тақдим қилиш шартлари;

 

тақдим қилишни рад этиш асослари;

 

тўловларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши учун фоизлар;

 

тўловларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганда уларнинг суммаларини тўлаш муддатлари.

 

Кодекс божхона тўловлари тўланишини таъминлаш бўйича чоралар ва усулларни белгилайди:

 

божхона назорати остида турган товарларга нисбатан;

 

назорат қилиниши божхона органларининг зиммасига юклатилган фаолиятни амалга оширишда.

 

Янги Кодекс бўйича ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммалари шундай тўловлар тўланган ёхуд ундирилган пайтдан эътиборан уч йил ичида қайтарилиши ёки дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилиши лозим.

 

Божхона тўловларини дастлабки тарзда тез ва қулай ҳисоб-китоб қилишда “Божхона калькулятори” ёрдам беради.

 

Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўлов валютасида амалга оширилади:

 

аризада кўрсатилган тўловчининг ҳисобварағига;

 

Кодексда кўзда тутилган ҳолларда божхона органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига;

 

дастлабки пул маблағлари ҳисобига;

 

божхона органлари олдидаги бошқа мажбурият бўйича божхона тўловларини тўланишини таъминлаш учун.

 

Эндиликда Кодекс товарлар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш, шунингдек Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасини қўллаш тартибини тартибга солувчи нормаларни ўз ичига олади.

 

Кодекснинг махсус боби божхона ишида ахборот тизимлари ва технологияларига бағишланган. Унда қайд қилинишича, божхона иши, қоида тариқасида, ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилган ҳолда АКТлари асосида амалга оширилади.

 

Божхона органлари ўз расмий сайтларида жойлаштирилган божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига доир ахборотдан шахсларнинг монеликсиз фойдаланишини таъминлайди.

 

Божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан маслаҳат бериш божхона органлари жойлашган ерда ва уларнинг иш вақтида амалга оширилади. У оғзаки, электрон ёхуд ёзма шаклда бепул амалга оширилади.

 

Кодекс билан  муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиқиш жойи номидан фойдаланиш объектларига мутлақ интеллектуал мулк ҳуқуқлари эгасини ҳимоя қилиш билан боғлиқ тартиб киритилди. Ҳуқуқ эгасининг фикрича, контрафакт товарларни чегара орқали олиб ўтишда ёки божхона назорати остида бўлган товарлар билан бошқа ҳаракатларни амалга оширишда унинг ҳуқуқлари бузилган деб ҳисобласа, уларни чиқаришни тўхтатиб туриш билан боғлиқ чораларни кўриш учун божхона органларига ариза беришга ҳақли.

 

Ҳужжатда божхона назоратини амалга оширишда экспертиза ва тадқиқот ўтказишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланган.

 

Алоҳида боб билан чет эллик шахсларнинг айрим тоифаларига божхона имтиёзлари бериш кўзда  тутилган, айнан:

 

чет давлатларнинг ваколатхоналари ва уларнинг ходимларига;

 

чет давлатларнинг дипломатик ва консуллик курьерларига;

 

Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ва уларнинг ходимларига.

 

Кодексга “Назорат остида етказиб бериш” боби киритилди. Унда белгиланишича,  божхона органлари ҳар бир алоҳида ҳолда чет давлатнинг божхона органлари ва бошқа ваколатли органлари билан келишувларга кўра ёки Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари асосида назорат остида етказиб бериш усулидан фойдаланади, яъни ноқонуний муомалага киритилган товарларнинг ўз назорати остида божхона ҳудудига олиб кирилишига, бу ҳудуддан олиб чиқилишига ёки транзит тарзида олиб ўтилишига йўл қўяди. Бу гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар ноқонуний муомалада бўлишининг олдини олиш ҳамда бундай муомалада иштирок этаётган шахсларни аниқлашга қаратилган.

 

ТИФга тааллуқли ҳар қандай ҳаракатни қандай тўғри амалга ошириш тўғрисида “Экспорт-импорт операциялари” ЭМТда билиб олиш мумкин.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  
Елена ЕРМОХИНА 
тайёрлади.