Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Янги таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари учун имтиёзлар муддати узайтирилди

31.05.2016

ДСҚ, МВ, ДБҚ ва Давархитектқурилишқўмнинг қўшма қарори билан Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 19.05.2016 йилда 2009-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари учун имтиёзлар муддати 2017 йил 1 январга қадар узайтирилди.

 

Солиқ ва божхона имтиёзлари қуйидаги кўринишда тақдим этилади:

 

- солиқларнинг барча турларини ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинади, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бундан мустасно;

 

- Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган қурилиш техникаси ва кичик механизациялаш воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинади.

 

Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотларига имтиёзлар аризага асосан тақдим этилади. Бунда мазкур фаолият билан шуғулланадиган микрофирма ва кичик корхоналар томонидан ариза тақдим этилиши талаб қилинмайди.

 

Белгиланишича, Маълумотнома-ҳисоб-китобга муҳр мавжуд бўлган тақдирдагина муҳр босилади.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 23.05.2016 йилдаги 20-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.


 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 
тайёрлади.