Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори (АВ томонидан 10.12.2015 йилда 2738-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан 2016 йил 1 январдан алкоголли маҳсулотлар учун, пиводан ташқари, энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланади:
Сотилаётган товарнинг |
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи (сўмда) |
Энг кам чакана нарх (сўмда) |
Вино |
4 500 |
5 400 |
Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар |
10 500 |
12 600 |
Коньяк |
13 900 |
16 700 |
Эслатиб ўтамизки, алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам чакана нархдан паст нархлар бўйича сотиш тақиқланади (Президентнинг 16.03.2007 йилдаги ПҚ-605-сон Қарори билан тасдиқланган Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидаларининг 15-банди ўн учинчи хатбошиси; ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг 60-банди ўн бешинчи хатбошиси).
Мазкур қоидаларни бузганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 186-1-моддасида ЭКИҲнинг 50 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солиш тарзидаги маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.
Қарор 2016 йил 1 январдан кучга киради.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.