Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Етказиб берувчи олдида қарз йўқ, лекин инкассо қўйилди: компания ундирувни тўхтатишга қандай муваффақ бўлди Божхона ҚҚСини мамлакат ичкарисида ортиқча тўлов ҳисобига ким камайтира олади Фоизсиз қарз шартномаси: қандай қилиб хатоларсиз расмийлаштириш мумкин

Янгиланган ўзбек алифбоси тасдиқланди

22.10.2026

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги 21.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1184-сон Қонун имзоланди, у ярим йилдан кейин кучга киради.


Фанлар академияси олимлари, филологлар ва экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган янги таҳрир 28 та ҳарф ва айириш белгиси ўрнига тутуқ белгисидан иборат (илгари – 26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмаси). Ng чиқариб ташланади, Sh, Ch, Oʻ ва Gʻ бирикмалари ўрнига эса қуйидаги ҳарфлар киритилади:

 

Қайд этилишича, расмийлаштирилган ҳужжатларда, миллий валютада ва қимматли қоғозларда алифбонинг ҳозирги вариантидаги ҳарфларнинг мавжудлиги уларнинг амал қилишига ва муомалада бўлишига монелик қилмайди.

 

Давлат органлари ва ташкилотларининг рамзий белгилари ҳамда бошқа атрибутларидан, уларнинг биноларида акс эттирилган давлат гербининг бўртма тасвиридан, географик объектларнинг номлари туширилган пешлавҳа ва кўрсаткичлардан ҳамда алифбонинг жорий версиясидаги ҳарфлар мавжуд бўлган бошқа ашёлар ва манбалардан улар яроқсиз ҳолга келиб қолгунига ёхуд Қонуннинг ижросини амалга оширишга доир чора-тадбирлар дастурида белгиланган муддатга қадар фойдаланишга рухсат берилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 22.04.2027 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова