Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Яқин қариндошларнинг болаларни боғчадан олиши тақиқланди

22.05.2018

Рус тилида ўқиш


Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом (14.05.2018 йилда 3012-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди.

 

Эски Низомдан (14.05.2009 йилда 1956-сон билан рўйхатдан ўтказилган, ўз кучини йўқотган) фарқли равишда янги ҳужжат фақат давлат мактабгача таълим муассасаларига (бундан кейин – МТМ) татбиқ этилади. Ушбу шарҳ чоп этилган пайтда муаллиф хусусий болалар боғчалари учун худди шундай махсус ҳужжат қабул қилинганлиги ҳақида маълумотга эга бўлмади.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари хусусий МТМга тааллуқли қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланган:

 

Тарбияланувчиларни кундалик «қабул қилиш-топшириш»

 

Қабул қилинган Низомда илгариги яқин қариндошларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан кейин болани боғчадан олиб кетишга рухсат берувчи қоида мавжуд эмас. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, энди бу тақиқланган – фақат болани ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (васийлар – таҳр.) олиб кетишлари тўғрисидаги қоида қолган.  

 

Бундан ташқари, энди тарбиячилар ҳар куни эрталаб болаларни қабул қилиб олгандан кейин ҳамшира назоратида уларнинг соғлиғини кўрикдан ўтказишлари шарт (амалиётда бундай ҳолатлар учраган). Ота-она кечки пайт тарбияланувчини олиб кетмаган ҳолларда эса тарбиячи болани уйигача кузатиб қўйишга мажбур эмас ва бундай қилиши мумкин эмас. Тарбияланувчи болалар боғчасида бўлади.

 

Тарбияланувчиларнинг МТМ ташқарисига чиқиши

 

Белгиланишича, тарбияланувчиларни МТМ ҳудудидан ташқарига сайр ёки экскурсияларга олиб чиқиш ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Илгари – бу фақат йўл-патруль хизмати кузатуви зарур бўлган уюштирилган сайрларда талаб этилар эди. 

 

Шунингдек ота-оналар МТМ ҳудудидан ташқаридаги барча сайр ёки экскурсиялар ҳақида хабардор қилинади.

 

Тарбияланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш

 

Илгари болалар боғчасида бўлган вақтда соғлиғи ёмонлашган болаларга ким биринчи тиббий ёрдам кўрсатиши кераклиги аниқлаштирилмаган эди. Назарий жиҳатдан бу МТМнинг барча ходимлари зиммасига юклатилар эди. Ҳозир бу ҳамширанинг мажбурияти бўлиб, тарбиячи эса фақат боланинг аҳволи ҳақида ўз вақтида хабардор қилади. Тегишинча, ҳар бир гуруҳда аптечка бўлиши кераклиги ҳақидаги нормалар чиқариб ташланди.

 

Тунги гуруҳи бўлган МТМнинг навбатчиси ёки тунги тарбиячиси ҳар куни соат 19:00 дан 20:00 гача бўлган вақт оралиғида ёнғин хавфсизлиги идораларига МТМда мавжуд болалар ва ходимлар сони ҳақида маълумот бериши мажбурияти жорий этилди.

 

Эски Низомдаги бино, ҳудуд ва ёнғин хавфсизлигига доир кўпгина техник талаблар эса янги ҳужжатдан чиқариб ташланди (ушбу масалалар бошқа НҲҲлардаги умумий қоидалар билан тартибга солинади). Фақат бир нечта унга хос бўлган талаблар қолдирилди:

 

  • МТМ ҳудудига кириш эшигига қўнғироқ ўрнатиш;
  • жавон, илгак, портретлар, шунингдек гул тувакларини жойлаштиришга мўлжалланган махсус мосламаларни девор ёки полга маҳкамлаб қўйиш;
  • хавфли ўсимлик ва буюмлардан фойдаланишни тақиқлаш;
  • ҳар бир қаватда фавқулодда вазиятлар юз берган ҳолларда эвакуация қилиш режасининг жойлаштирилиши;
  • телефон аппаратлари мавжуд бўлган жойларда, шунингдек барча ходимлар кириши ва кўриши мумкин бўлган жойларда ёнғин хавфсизлиги, тез тиббий ёрдам, фавқулодда вазиятлар хизматлари ҳамда ички ишлар органларининг телефон рақамлари мавжуд бўлиши ва ҳ.к.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов. 



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50