Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

ЯСТга ўтганда ҳисобот беришга тўғри келади

28.12.2016

27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни билан Солиқ кодексига (кейинги ўринларда - СК) тузатишлар  киритилди.

СКга мувофиқ сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисоб-китоблар солиқ органларига йилда бир марта, йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатларда тақдим этилади. Бунда йил мобайнида солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтилганда СКда мазкур ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатлари ўрнатилмаган эди.

 

СКнинг 263271 ва 285-моддаларига киритилган қўшимчалар қуйидаги тартибни назарда тутади: умумбелгиланган солиқларни тўловчилар ҳисобланган кичик бизнес субъектлари йил мобайнида ягона солиқ тўловига ўтган тақдирда умумбелгиланган солиқларни тўлаш даври учун юқорида кўрсатилган солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этишлари керак бўлади.

 

Ҳисоб-китоб солиқ тўловчи солиқ тўлашнинг соддалаштирилган тизимига ўтган ойнинг 10-санасидан кечиктирмай  ДСИга тақдим этилади.

 

Масалан, агар умумбелгиланган солиқларни тўлаган кичик корхона 2017 йилнинг 2-чорагидан ЯСТни тўлашга ўтса, у юқорида кўрсатилган солиқларни 2017 йил 1-чораги учун ҳисоблаши ва 10 апрелгача улар бўйича ҳисоб-китобларни ДСИга тақдим этиши зарур.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

Музаффар Мирзағаниев,

экспертимиз.

Мавзуга оид материал:

 

Сенат солиқ ва бюджет сиёсатига ўзгартиришларни муҳокама қилди

 

 

 

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48