“Божхона органларига электрон божхона юк декларациясини топшириш” – Давлат божхона қўмитаси томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўёбга чиқарилган янги хизмат.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Юк декларациясини онлайн режимида тўлдирамиз
Юк декларациясини онлайн режимида тўлдирамиз
02.02.2017

Хизмат божхона постида расмийлаштириш учун божхона юк декларацияси (БЮД) ёки божхона қийматини тўғрилаш (БҚТ) шаклларини электрон кўринишда тўлдириш ва жўнатиш имкониятини тақдим қилади. Уни олиш учун ЭРИнинг мавжуд бўлиши зарур.
“Хизматдан юридик шахс сифатида тегишли малака аттестатига эга божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис фойдаланиши мумкин”, – дейилади ЯИДХП сайтида.
Ариза шакли майдонларини тўлдириш ва Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2015 йилдаги 197-сон “Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига биноан зарур ҳужжатларни илова қилиш зарур.
БЮДнинг идентификация коди ва рўйхат рақамини олиш хизмат натижаси ҳисобланади. Бунда БҚТ ариза берувчига унга расмийлаштирилаётган БЮДнинг рўйхат рақами билан юборилади.
Хизмат 3 кун мобайнида бепул тақдим қилинади. БЮД рўйхатга олингандан кейин уни текшириш ва божхона кўриги амалга оширилади. Текширув муваффақиятли ўтган тақдирда БЮД расмийлаштирилади, бу ҳақда ариза берувчи дарҳол хабардор қилинади.
Мавзуга оид материаллар:
Божхонада контрактларни ҳисобга олиш – 2 кун мобайнида
Товарни экспорт учун расмийлаштириш арзонлашди
Интерактив хизматларни яхшилаш – ДБҚнинг устувор мақсадларидан бири
Янги сонларда ўқинг
2025, 23 декабрь№ 51
- 2026 йил учун Солиқ кодексида қандай ўзгаришлар кутилмоқда
- Имтиёзли олиб кириш: мамлакат ичида бериш ва оқибатсиз реэкспорт қилиш
- Ўзгартиришлар кучга кирди
- Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади
- Асосий воситалар ҳисоб сиёсатида
2025, 23 декабрь№ 51
- Масъулият кучайтирилди ва қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилди: ижтимоий ҳимоя тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
- Штат қисқартирилганда ходимлардан кимларни бўшатиш мумкин
- Кетишдан олдинги тўловлар
- Корпоративни қандай ўтказиш керак
- Ўзини ўзи банд қилганлар, нафақага чиқишни истамаслик, транспортдаги имтиёзлари ҳақида...

