Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Йўл бўйидаги мактаблар олдида фоторадарлар ўрнатилади

28.03.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2024 йилдаги 148-сонЙўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”  қарори қабул қилинди.

 

2024 йил 1 июлдан бошлаб йўллар бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида ҳамда йўл-транспорт ҳодисалар ўчоқларида босқичма-босқич қоидабузарликларни аниқловчи махсус фото-видео қайд этиш воситалар ўрнатилади.

 

Мазкур воситалар “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” Республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Қоидабузарликларни акс эттирувчи фотоматериаллар камида 730 кун, видеолар камида 90 кун сақланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.03.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев