Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

Йўлларда қўшимча 136 мингта кўрсаткичлар ўрнатилади

01.08.2018

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2018 йилдаги "Автомобиль йўллари инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 584-сон қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжатда қайд қилинишича:

  • автомобиль йўлларини қулай ва шинам қилиш ҳамда  инфратузилмасини ривожлантиришга доир норматив ҳужжатлар замонавий талабларга мос келмайди. Хусусан, 1970-80 йилларда ишлаб чиқилган амалдаги стандартларни янгилаш талаб этилади;
  • йўл белгиларини ишлаб чиқариш ва ўрнатишга доир ишларни ташкил этиш ҳамда ўтказишга тизимли ёндашилмаётир. Автомобиль йўлларида 70 мингдан ортиқ эскирган йўл белгиларини алмаштириш, шунингдек 136 мингдан ортиқ янги кўрсаткичларни ўрнатиш зарурлиги аниқланди;
  • автомобиль йўлларини ахборот-кўрсаткич белгилари билан, шу жумладан чет тиллардаги кўрсаткич белгилари билан жиҳозлаш бўйича ишлар етарли даражада ташкил этилмаган.

 

Шу муносабат билан, 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таьминлаш концепцияси доирасида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилди:

  • биринчи - йўл устига чизиқлар тортишда, йўловчилар ўтиш жойларини, автомобиль йўллари кесишадиган ва туташадиган жойларни, автомобилларнинг қисқа муддат тўхтаб туриш ва тўхташ жойларини қуришда инновацион ишланмаларни ҳамда нур қайтарувчи материалларни қўллаш асосида йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлиги таъминлансин;
  • иккинчи - йўл ҳаракати иштирокчиларини йўналиш бўйлаб сифатли навигация билан таъминлайдиган йўл белгилари ва ахборот кўрсаткичларини, шу жумладан чет тиллардаги йўл белгилари ва ахборот кўрсаткичларини етарли миқдорда ўрнатиш орқали "гапирадиган йўл" принпипи бўйича йўл ҳаракати иштирокчиларининг хабардорлиги оширилсин";
  • учинчи - автомобиль йўллари фойдаланувчиларига юқори даражада қулайлик яратиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, йўл бўйи ҳудудларини тўлиқ кўкаламзорлаштириш, обод қилиш ва меъморий-ландшафт лойиҳасини тузиш, мазкур ҳудудларда инфратузилма объектларини оқилона қуриш ҳисобига транспорт воситаларининг экологияга салбий таъсири камайтирилсин;
  • тўртинчи - ахборот-коммуникация технологияларини. техник воситалар ва дастурий маҳсулотларни автомобиль йўлларини қуриш, тўғрилаш ва уларлан фойдаланиш жараёнига кенг жорий этилсин;
  • бешинчи - йўлларни таъмирлаш ишлари сифатини ошириш ва ҳудудларни обод қилиш, шунингдек, тартибга солишнинг техник воситаларига қўйилган замон талабларига жавоб берадиган, шунингдек, республика ҳудудларининг табиий-иқлим шароитларига мослаштирилган замонавий чидамли материаллардан, бутловчи, таркибий қисмлардан фойдаланиш ҳисобига автомобиль йўлларидан фойдаланишда харажатлар камайтирилсин.

 

Қарор билан:

  • 2019-2023 йилларда йўл белгилари ишлаб чиқаришни ва уларни республика автомобиль йўлларига ўрнатишни, йўл устига чидамли чизиқлар тортишни ташкил этиш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади);
  • 2019-2023 йилларда йўл белгиларини ишлаб чиқаришни ва республика автомобиль йўлларига ўрнатишни, йўл устига чидамли чизиқлар тортишни ташкил этиш дастурини молиялаштириш параметрлари;
  • йўл белгилари ишлаб чиқаришни ва уларни республика автомобиль йўлларига ўрнатишни, йўл устига чидамли чизиқлар тортишни ташкил этиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

 

Дастурни рўёбга чиқариш доирасида “Uzavtoyo'lbelgi” ДУК “Ўзэлтехсаноат” АЖ билан биргаликда икки ой муддатда энергия тежовчи технологиялар ва қуёш энергияси манбаларидан фойдаланган ҳолда электрон йўл белгиларининг, энг аввало, ахборот-кўрсаткич ва огоҳлантириш белгиларининг намуналарини ишлаб чиқади ҳамда 2019 йилдан бошлаб уларни ишлаб чиқаришни ҳамда магистрал автомобиль йўллари ва марказий шаҳар кўчаларига ўрнатишни таъминлайди.

 

Автомобиль йўллари давлат қўмитасига эса қуйидагилар топширилди:

  • ИИВ ва манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда яшил рангли ахборот-кўрсаткич белгиларидан кўпроқ фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда автомобиль йўлларини йўл белгилари билан жиҳозлаш, йўл устига чизиқлар тортишга қўйилган талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • йўл инфратузилмасини лойиҳалаштириш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги Циньдао шаҳрининг Лойиҳалаш ва режалаштириш институти (Хитой Халқ Республикаси) билан ҳамкорликни ташкил этиш масаласини икки ой муддатда ишлаб чиқиш;
  • Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда йўл бўйидаги инфратузилма объектларини қуриш учун тадбиркорлик субъектларига ер участкалари бериш, шунингдек, уларнинг зиммасига автомобиль йўллари атрофидаги ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва обод қилиш мажбуриятларини юклаш, давлат-хусусий шериклик механизмини жорий этиш бўйича таклифни 2 ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
  • 2019 йилда “Тошкент-Самарқанд” йўналиши бўйлаб узунлиги 5 км бўлган М-39 автомобиль йўллари участкаларини ва “Гулистон-Даштобод” йўналиши бўйлаб узунлиги 5 км бўлган М-34 автомобиль йўллари участкаларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича дастлабки лойиҳаларни амалга ошириш, энергиянинг муқобил манбалари асосида кўча чироқлари ва йўлни тартибга солувчи техник воситаларни, светодиодлар ва нур қайтаргичлардан фойдаланган ҳолда йўл белгиларини, шунингдек, автомобиль йўллари атрофидаги ҳудудлар ландшафтини лойиҳалаштириш ва уларни кўкаламзорлаштиришнинг замонавий элементларини ўрнатиш.

 

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибида:

  • “Махсусйўлқурилиш” давлат унитар корхонаси;
  • “Ўзйўллойиҳа" лойиҳа-қидирув институти” давлат унитар корхонаси;
  • юридик шахс ташкил этмасдан Инновацион ривожланиш жамғармаси ташкил этилади.

 

“Uzavtoyo'lbelgi” ДУК тузилмасида йўл белгилари, йўл устига тортиладиган чизиқлар учун бўёқлар ва термопластнинг стандартларга жавоб беришини таҳлил қилиш ва уларни синовлардан ўтказиш бўйича ихтисослаштирилган лаборатория ташкил этилади.

 

“Шаҳарлардаги йўл бўйи ҳудудларининг энг яхши ландшафт дизайни” номи учун шаҳарлар ўртасида йиллик танловлар ўтказиш режалаштирилмоқда.

 

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Автомобиль йўллари эстетикаси”, “Йўл бўйи ҳудудларининг ландшафт дизайни”, “Йўл устига чизиқлар тортиш”, “Йўл ҳаракатини ташкил этиш” йўналишлари бўйича техник кадрлар малакасини ошириш курслари ташкил этилади (зарурат бўлса, хорижнинг етук мутахассислари жалб қилинади).

 

Марказий шаҳар кўчаларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда йўловчилар ўтиш жойларини ускуналаш ва техник тартибга солиш воситалари билан жиҳозлаш, шу жумладан кўзи ожизларни овозлар ёрдамида қўллаб-қувватлаш назарда тутилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

 

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум