Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ветеринария клиникалари ва оптика салонларини ҚҚСга ўтказиш асослими Электромобилларни қувватлантириш фаолиятига қандай солиқлар солинади Қарз олувчида даромад ва харажатлар қандай ҳисобга олинади ва солиққа тортилади Қарз олувчида даромад ва харажатлар қандай ҳисобга олинади ва солиққа тортилади

Йўловчи божхона декларацияси шаклига ўзгартиришлар киритилди

24.01.2018


Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами  2606-3, 2018 йил 17 январь) билан Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Йўриқнома Президентнинг 2017 йил 6 декабрдаги ПФ-5276-сон “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 814-сон “Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ келтирилди.

 

Эслатиб ўтамиз, 1.01.2018 йилдан бошлаб 2 минг АҚШ долларигача бўлган миқдордаги хорижий валюта жисмоний шахслар томонидан ҳар қандай давлат чегарасидан ўтиш пунктларида декларацияланмасдан олиб кирилади ва олиб чиқиб кетилади (шарҳга қаранг). Бундан ташқари, халқаро аэропортларда мазкур нормага ҳамда товарларни божсиз олиб киришнинг чегараланган меъёрлари ва акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёрларига риоя қилинган тақдирда йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасликка ва «яшил йўлак»дан фойдаланишга ҳақли. Батафсил – бу ерда.

 

Божхона декларациясининг янги шакли билан ҳавола бўйича танишиш мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 17.01.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


Самир Латипов.