Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Юридик маълумотга эга бўлмай қайта тайёрлашдан ўтиб юридик хизматда ишлаш

17.04.2018


Президентнинг 13.04.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3666-сон қарорида ана шундай чора назарда тутилган.

 

Тошкент давлат юридик университети (бундан кейин – ТДЮУ) ҳузурида Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази ташкил этилди. У Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази негизида ташкил этилмоқда.

 

Марказда олий маълумотга эга бўлган шахслар учун юридик ихтисослик бўйича қайта тайёрлаш курслари ташкил этилади. Курслар пуллик бўлади, уларнинг муддати эса – 6 ой. Имтиҳон натижаларига кўра белгиланган намунадаги диплом берилади, у давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида ишлаш ҳуқуқини беради. 

 

Бу – муҳим! Олий таълимнинг барча йўналишларида бундай қайта тайёрлашдан ўтиш имкони берилмайди. Уларнинг аниқ рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Адлия вазирлигига бир ой муддатда тегишли таклифлар киритиш топширилди.  

 

Эслатиб ўтамиз, ҳозир Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низомнинг 7 ва 9-бандларига мувофиқ юридик хизмат ходими лавозимига, юрисконсульт ёрдамчисидан ташқари, олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар тайинланади. Юрисконсульт ёрдамчиси ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлиши ёхуд «Юриспруденция» мутахассислиги бўйича бакалавриат босқичининг битирувчи курси талабаси ёки магистранти бўлиши мумкин. Хусусий тузилмаларда бундай талаблар тавсия тусига эга.

 

Бунда қабул қилинган ҳужжатда Марказда қайта тайёрлашдан ўтган шахсларга айни қандай лавозимларда (юридик хизмат раҳбари, юрисконсульт, юрисконсульт ёрдамчиси) ишлашга рухсат берилиши аниқлаштирилмаган. Бу масала, эҳтимол, Президентнинг таҳлил қилинаётган қарорини бажариш мақсадида яқин орада қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш чоғида ҳал этилса керак.

 

Бундан ташқари, Марказда қуйидагилар фаолият юритади:

  • юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш қисқа муддатли курслари, шу жумладан халқаро тижорат фаолиятининг ҳуқуқий кузатуви, халқаро арбитраж ва суд ишларини кўриш;
  • ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берувчи педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.04.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.


 

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум