Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Юридик маслаҳатчилар ташкилоти халқаро ҳуқуқ бўйича маслаҳат беришлари мумкин.

24.08.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилиги Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 407-сон қарори қабул қилинди.

 

Ўзгартиришлар:

  • Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2018 йилдаги 675-сон қарори билан тасдиқланган Тижорат ташкилотлари томонидан юридик маслаҳат хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги низомга;
  • Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.2019 йилдаги 220-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти тўғрисидаги уставга киритилмоқда.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб юридик маслаҳатчилар, уларнинг ташкилоти реестрга* киритилгандан сўнг, нафақат хорижий мамлакат ҳуқуқи, балки халқаро ҳуқуқ бўйича ҳам маслаҳат беришга ҳақли бўладилар.

 

Шунингдек, 2025 йил 1 январдан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қўллашда Жаҳон савдо ташкилоти Савдодаги техник тўсиқлар келишувининг Виждонан ёндашиш амалиёти кодекси талабларини бажарилишини таъминлайди.

 

Маълумот учун: муқаддам Адлия вазирлигига миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш вазифаси  юклатилган эди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.01.2024 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев

 

* Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларининг реестри.