Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Юридик шахслар тўғрисидаги ахборотдан ҳамма фойдаланиши мумкин

13.07.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 3.07.2015 йилдаги 179-сон қарори билан Корхона ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистрига (КТЯДР) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

 


___________________

 

! Энг муҳими ҳақида қисқача: Юридик шахсларнинг муассислари тўғрисидаги ахборот, давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб рақами ва санаси, таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар, реестрдан чиқариш тўғрисидаги маълумотлар ҳаммабоп ахборот бўлиб ҳисобланади.

 

___________________


 

 

 

 

Киритилган ўзгартиришлар билан аниқландики, юридик шахснинг идоравий мансублиги ҳақидаги ўзгаришлар унинг муассислари (аввал кўзда тутилганидек), шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари маълумотлари асосида КТЯДР базасига киритилади.

 

Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширадиган идоралар томонидан статистика органларини хабардор қилиш муддатлари ва тартибига ҳам тузатиш киритилди. Бу ҳақдаги ахборот бир кунлик муддатда, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги ахборот эса икки кунлик муддатда тақдим қилиниши лозим.




Шунингдек икки кунлик муддатда статистика органлари барча юридик шахсларга тегишли маълумотларни реестрга киритилганлиги ҳақида хабардор қилинади, яъни:



-таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш;



-юридик шахсни қайта ташкил этишни давлат рўйхатидан ўтказиш;



-реестрга тугатиш ёки қайта ташкил қилинган юридик шахснинг фаолиятини тугатиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш) тўғрисидаги ёзувни киритиш;



-рўйхатга олувчи органдан юридик шахс томонидан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ёки белгиланган муддатларда улар томонидан устав фонди шакллантирилмаган юридик шахслар, шунингдек у ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги ёки у тўхтатилганлиги тўғрисидаги ахборотни олиш;



-почта манзили ўзгарганлиги;



-йиллик статистика ҳисоботи асосида асосий фаолият тури ва банд бўлганларнинг ўртача йиллик сонидаги ўзгаришлар.



Маълумотлар Давлат статистика қўмитасининг дастурий воситаларидан фойдаланган ҳолда фақат Интернет орқали электрон шаклда тақдим этилади. Аввал маълумотларни қоғозли шаклда беришга ҳам йўл қўйилган.



Очиқ ахборотнинг рўйхати кенгайтирилди. Юридик шахсларнинг идентификация, тасниф кўрсаткичлари, почта манзилларидан ташқари, телефон рақамлари ҳамда юридик шахсларнинг муассислари тўғрисидаги ахборотдан ҳам фойдаланиш имконияти бўлади. КТЯДРнинг бошқа кўрсаткичлари олдингидек ошкор қилинмайдиган тусдаги ахборот бўлиб қолади.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини бизнинг эксперт-юристимиз 

Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

 




 

 

 

 

 

Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48