Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Заргарлик саноати кўргазмаси доимий асосда ўтказилади

15.01.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 10.01.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатининг замонавий ускуна, технологиялари ва заргарлик буюмлари “Uzbek Jewellery Fair-2020” биринчи халқаро кўргазма-савдосини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 17-сон қарорни қабул қилди.

 

2020 йил май ойининг 8-10 кунлари Тошкент шаҳрида “Ёшлар ижод саройи” кўргазмалар майдони базасида кўргазма-савдоси ўтказилади. Кейинчалик у ҳар йили май ойи биринчи ҳафтасининг жума кунидан якшанба кунигача ўтказилади. Кўргазмани ташкил қилиш бўйича харажатлар “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси қошидаги Заргарлик соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қопланади.

 

ТИВ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси ва ССПга замонавий ускуна ҳамда технологиялар, шунингдек, заргарлик саноати буюмларининг етакчи жаҳон ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларини ўтказиладиган кўргазмаларда қатнашишга жалб этиш бўйича фаол реклама-ахборот кампаниялари ва ташкилий ишларни амалга ошириш топширилди. Шунингдек, хорижий давлатларнинг заргарлик тармоғида ўтказиладиган халқаро тадбирларнинг ҳар йилги жадвалига “Uzbek Jewellery Fair-2020” халқаро кўргазма-савдосини киритиш бўйича ишлар амалга оширилади.

 

“Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси кўргазма иштирокчилари ўртасида тарқатиш мақсадида заргарлик саноати буюмларининг батафсил каталоги чоп этилишини ҳамда кўргазмага ташриф буюрувчилар учун ахборот-маълумот буклетлари ва бошқа тарқатма материаллари тайёрланишини таъминлайди.

 

Кўргазма иштирокчиларига ташриф буюрувчилар ўртасида ўз маҳсулотларини сотишга рухсат берилди.

 

Иштирокчилар учун ташкилий масалаларни ҳал қилиш ўз соҳасида ТИВ, ИИВ, ДБҚ, Миллий гвардия, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Uzbekistan Airways» АЖ, «Uzbekistan Airports» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга топширилди.

 

Қарор билан Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмларини кўргазмаларда, кўргазма-савдоларда, ярмаркаларда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сотишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.01.2020 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.


Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50