Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Тўхташ чизиғи учун жарима камроқ бўлиши керак

18.03.2017

Тошкент чорраҳаларида камералар ишга туширилганидан кейин ЙҲҚларини бузганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланди. Бу вазифа бажарилган экан, жарималарни тушириш вақт келмадимикан, деган савол туғилади?

Йўл ҳаракати қоидаларининг 41-бандида (кейинги ўринларда – ЙҲҚ) шундай дейилган: «Светофорнинг (реверсивдан ташқари) ёки тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида ҳайдовчилар транспорт воситаларини тўхташ чизиғи (5.33 йўл белгиси) олдида, бундай чизиқ бўлмаганда эса:

  • чорраҳанинг қатнов қисми билан кесишган жойида, пиёдаларга (ушбу Қоидаларнинг 102-бандини ҳисобга олган ҳолда) халақит бермасдан;
  • темир йўл кесишмаси олдида ушбу Қоидаларнинг 119-бандига мувофиқ;
  • бошқа жойларда светофор ёки тартибга солувчининг олдида, ҳаракатланишига рухсат берилган транспорт воситалари ва пиёдаларга халақит бермаган ҳолда тўхташи керак.

 

Яъни, агар тўхташ чизиғи бўлмаса, ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойига тақалиб келиш, агар у ҳам бўлмаса, шундоққина светофор тўғрисида тўхташга ҳақли. Бу ерда ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик бўлмайди, чунки ҳайдовчи атрофдагилар учун хавф туғдирмайди. Агар ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойига кирса ёки чорраҳага чиқиб кетса ва бу билан пиёдалар ва бошқа автомобиллар ҳаракатланиши учун тўсқинлик ҳосил қилса, бу энди жазоланади.

 

Бу муҳим! Эътиборингизни шунга қаратишни хоҳлардикки, ЙҲҚнинг амалда тасдиқлашича, хавф айнан бир томондан чорраҳага келаётган автомобилнинг ҳаракат йўналиши билан бошқа йўл бўйлаб кесишаётган пиёдалар ва транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган линияларнинг кесишадиган нуқтасида вужудга келади.

 

Тўхташ чизиғи чизилган бўлса, юридик нуқтаи назардан вазият ўзгаради. Айтайлик, кеча у йўқ эди. Ҳайдовчи тормоз беришни бошлади, аммо унгача тўхташга улгурмади ва олди ғилдираклари билан чизиқни 30 см.га босиб ўтди. Аммо тўхташ нуқтаси ҳали ҳам худди ўша – ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойига ёки светофорга кирмаган. Энди бу мутлақо худди у чорраҳадан светофорнинг тақиқловчи ишорасида ўтганидек квалификацияланади (МЖтК 1284 моддаси).

 

Тўсқинлик ҳосил қилмай, авария ҳолатини келтириб чиқаришни истамай тўхтаган ҳамда аксинча, пиёдаларга ва бошқа транспорт воситаларига йўлни кесиб ўтишига тўсқинлик қилган вазиятларда ҳайдовчининг айбдорлик даражаси мутлақо бошқа-бошқа десак, ўйлаймизки, фикримизга ҳайдовчилар ҳам, ЙҲХДХ инспекторлари ҳам қўшилсалар керак. Аммо нима сабабдан у ҳолда жарималарга бўлган ёндашув иккала ҳолатда ҳам бир хил?

 

Бу кам аҳамиятли 30 см масофа нафақат катта жарима солиш учун, балки 1 йилга транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши учун ҳам расмий сабаб бўлиши мумкин. Агар тўхташ чизиғи чизилмаган бўлса, худди ўша тўхташ нуқтасини босганда ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик келиб чиқмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, МЖтКнинг 21-, 245-, 3081-моддаларида қилмишнинг кам аҳамиятлилиги сабабли маъмурий жавобгарликдан озод этиш механизмлари кўзда тутилган. Бироқ, чамаси камералар тизими уни қўлламасдан ишлаётир.

 

Шаҳарда ЙҲҚ бузилишининг махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ишга туширилган вазиятда (кейинги ўринларда – камералар) қатор ҳайдовчилар ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилиши мумкин. Улар орасида автомобилни бошқариш касби бўлган фуқаролар ҳам анчагина бўлади.

 

Эътиборли ўқувчилар шуни қайд қилишлари мумкинки, камералардан фойдаланган ҳолда маъмурий ҳуқуқбузарликларни қайд қилишда жарима солиш тўғрисидаги қарор такрорийлик инобатга олинмасдан чиқарилади (Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги  йўриқноманинг 331-банди).

 

Яъни айнан битта ҳуқуқбузарлик неча маротаба содир этилганлиги муҳим эмас, жарима бир хил бўлади.

Бироқ шуни билиш керакки:

 

1) такрорийлик мазкур қарор хусусида шикоят берилганда инобатга олиниши мумкин (МЖтК 321-моддаси);

 

2)такрорийлик ҳуқуқбузарлик бевосита ЙҲХДХ инспектори томонидан аниқланганда инобатга олинади.

 

Шу тариқа, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлиш хавфи барибир катта.

 

Алоҳида таъкидлаб ўтамиз: Биз тўхташ чизиғидан ўтганлик учун маъмурий жавобгарлик қўлланилиши заруратини инкор этмаймиз ва камералар ўрнатилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам чизиқларга амал қилиш керак, ҳайдовчиларни эса интизомга чақириш даркор. Ҳам Ўзбекистондаги, ҳам бутун дунёда жиноят қонунчилиги ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ривожланишининг тажрибаси шуни исботладики, ҳуқуқбузарликлар билан курашишга жиддий  чоралар эмас, балки жавобгарликнинг муқаррарлиги ёрдам беради. Бундай муқаррарликни камералар таъминлади.

 

Шу боис, жавобгарлик чораси хатти-ҳаракатнинг оғирлик даражасига мувофиқ келиши кераклигидан келиб чиқиб, биз маъмурий жазоларни табақалаштириш ҳамда МЖтКнинг 1284–моддасига қуйидаги ўзгартиришларни киритишни таклиф этамиз:

 

 

Амалдаги таҳрир

 

 

Таклиф этилаётган таҳрир

1284-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши

 

 Тўлдирилмоқда

 

 

 

 

1284-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши

 

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши тўхташ чизиғи бўлмаган ҳолатда Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тўхтаганда

 

энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши

 

 

 

 

энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

 

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши тўхташ чизиғи бўлмаган ҳолатда Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тўхтамаганда

 

энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

 

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,  

 

 

 

энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 

Мазкур модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган  ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса —

 

энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 

Худди шундай ҳуқуқбузарлик икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса

 

 

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади. 

Мазкур модданинг иккинчи  қисмида назарда тутилган  ҳуқуқбузарлик икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса —

 

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади. 

 

Узоқ йиллардан бери чорраҳаларида камера ўрнатилган Россия Федерациясида масала худди шундай ечим топган. Ушбу мамлакатнинг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 12.12-моддасига кўра, тўхташ чизиғи олдида тўхтамаганлик учун 800 рубль жарима солинади ва у алоҳида ҳуқуқбузарлик саналади. Агар у бир йил мобайнида такрорланса, ҳайдовчига жарима солишда давом этишади, аммо транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишмайди. Қачонки пиёдалар ҳаракати учун тўсқинлик туғдирилса ёки чорраҳага чиқиб кетилса, бунга энди бутунлай бошқа сифатдаги ҳуқуқбузарлик деб қаралади ва унинг учун кўпроқ – 1 000 рубль миқдорида жарима ундирилади. Бундай такрорий ҳуқуқбузарликда жарима миқдори 5 000 рублгача оширилади ёки инсонни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилишади.

 

Муқобил ёндашув: мазкур материални тайёрлаш жараёнида  ахборот тизимлари ишидан яхши хабардор бўлган ҳамкасбларимиздан бири таклифимизни амалиётга жорий этишнинг имконияти йўқ, дея фикр билдирди. Бунинг сабаби – камералар тизимининг ишлаш алгоритми ҳуқуқбузарликни автоматик тарзда табақалаштиришга имкон бермайди.

 

Бироқ биз МЖтКнинг 245- ва 248-моддаларига мувофиқ иш бўйича қарорларни компьютер эмас, аниқ мансабдор шахслар қабул қилишига аминмиз. Барча масалаларни техника зиммасига юклаб қўйиш нотўғри бўлган бўлар эди. Ёки тизимни такомиллаштириб бориш даркор ёки ҳар бир ЙҲҚ бузилиши ҳолати бўйича муҳокамаларда мансабдор шахсларнинг иштирокини таъминлаш зарур.

 

Самир Латипов,

экспертимиз.

 

 


Комментарии (1)

Добавить комментарий
Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.

Гость_ :

2017-03-22 08:04:29

Комментарий отклонен модератором как несоответствующий Правилам

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48