Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Курс дастури

09.11.2016

1-мавзу: Бухгалтерия ҳисоби асослари. 

 

Бухгалтерия ҳисобининг вазифаси; бухгалтерия маълумотларидан фойдаланувчилар; корхонанинг мол-мулки (активлари) ва уларнинг келиб чиқиш манбалари (пассивлари); хўжалик операцияларининг 8 тури; иккиёқлама ёзув қоидаси; ҳисобварақлар (счётлар) турлари: актив ва пассив счётлар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари; ўтказмалар билан ишлаш;

 

2-мавзу: Хусусий капитал ҳисоби

 

Устав капиталига киритмалар; устав капиталига киритмаларни бухгалтерияда акс эттириш; тақсимланмаган фойда ва қопланмаган зарар, соф активлар ҳисоби;

 

3-мавзу: Асосий воситалар, номоддий активлар ва товар моддий захиралари ҳисоби. 

 

Активларни тан олиш мезонлари; активларнинг ҳисобини юритишни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари; узоқ муддатли активларга амортизация ҳисоблаш; активларни ҳисобдан чиқариш тартиби; улар билан боғлиқ операцияларни ҳужжатлаштириш;

 

4-мавзу: Пул маблағлари ҳисоби.

 

Касса операцияларини юритиш; бошланғич ҳужжатлар; касса китоби; банк ҳисобварағидаги операциялар; 

 
 

5-мавзу:  Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби. 

 

Ишлаб чиқариш харажатларини туркумлаш; таннархни аниқлаш; ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини юритиш;

 

6-мавзу: Тайёр маҳсулот ва товарлар реализацияси  

 

Тайёр маҳсулотлар ҳисоби, товарлар ҳисоби, товарлар ва маҳсулотлар реализациясини бухгалтерияда акс эттириш;

 

7-мавзу: Корхоналар ўртасидаги ҳисоб-китоблар 

 

Бўнаклар ҳисоби; ҳисобварақ-фактурани тўлдириш тартиби; ҳисобварақ-фактуралар реестри; бошланғич  ҳужжатларни тартибга солиш ва рўйхатга олиш тартиби;

 

8 мавзу: Молиявий натижаларни шакллантириш

 

Товарлар реализациясидан даромадлар, бошқа даромадлар; давр харажатлари; ялпи фойда; балансни шакллантириш; молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш; молиявий ҳисоботларни топшириш муддатлари .