Квартиранинг умумий майдони – 70 кв.м., унинг кадастр ҳужжатлари бўйича инвентаризация қиймати – 10 000 минг сўм.
Солиқ суммаси 130 минг сўмни (10 000 х 1,3%) ташкил қилади. (1,3% – 2015 йил учун жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғи ставкаси).
Пенсионерга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган мол-мулкнинг умумий инвентаризация қиймати 1 750 минг сўмни, мол-мулкнинг умумий майдони ҳажми 158 кв.м.ни ташкил қилади.
Солиқ кодексининг 275-моддасига асосан пенсионерлар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга – уларга тегишли мол-мулкка солиқ солинмайдиган майдон ҳажми доирасида солиқ солинмайди. Солиқ солинмайдиган майдон ҳажми 60 кв.м.ни ташкил қилади (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 19-илова).
Пенсионерлар учун бюджетга тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(С умум. - (С умум. / S умум.) х 60 кв. м.) х М, бунда:
S умум. – мол-мулк билан банд бўлган майдоннинг умумий ҳажми;
С умум. - мол-мулкнинг умумий инвентаризация қиймати;
М – мол-мулк солиғи ставкаси.
Модомики квартиранинг умумий майдони 200 кв.м.дан ошмас экан, солиқ солиқ солинадиган мол-мулкнинг инвентаризация қийматига нисбатан 1,3 фоиз ставка бўйича тўланади (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 19-илова)
Мазкур вазиятда бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси 14 111 сўмни ([1750 - 1750 / 158 х 60]) х 1,3%) ташкил қилади.