Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшлар ўртасида олимпиада ҳаракатини тарғиб этишдаги фаол иштироки, Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларидаги юксак спорт маҳорати ва мардлиги, халқаро спорт майдонларида Ўзбекистоннинг нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга қўшган катта ҳиссаси учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 июлдаги ПҚ-2558-сонли қарорига мувофиқ:
1. Қуйидаги спортчилар бирйўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирлансинлар:
Нурудинов Руслан Шамилевич – оғир атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;
Дўсматов Хасанбой Марфжон ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Зоиров Шахобидин Шокирович – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Гаибназаров Фазлиддин Хасанбаевич – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Гиясов Шахрам Джамшедович – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Мелиқўзиев Бектемир Рўзматжон ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Ахмадалиев Муроджон Қаҳор ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Тулаганов Рустам Тўлқин ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Собиров Ришод Рашидович – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;
Урозбоев Диёрбек Бахтиёр ўғли – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;
Тасмурадов Елмурат Зулипхар-ули – юнон-рум кураши бўйича терма жамоа аъзоси;
Наврузов Ихтиёр Каримович – эркин кураш бўйича терма жамоа аъзоси;
Ибрагимов Магомед Идрисович – эркин кураш бўйича терма жамоа аъзоси.
2. Белгилаб қўйилсинки, пул мукофотларини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан хорижий валютада – АҚШ долларида, банкда жисмоний шахслар учун белгиланган тартибда очиладиган депозит ҳисобрақамларидан, солиқ ундирилмасдан амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун зарур пул маблағлари ўз вақтида ажратилишини таъминласин, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки билан биргаликда ажратилган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича белгиланган тартибда конвертация қилсин.
4. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.Каримов
Тошкент шаҳри,
2016 йил 23 август