Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил Солиқ кодекси: нималар ўзгаради, нималар аввалгича қолади Хизмат сафари харажатларининг қайси меъёрларини солиқ солиш мақсадларида қўллаш керак МҲХСга ўтишнинг асосий босқичлари
  • www.norma.uz
  • Разное
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарори

07.03.2017

Мамлакатимизда мўътабар аёл зотига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг жамиятимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган қизларни рағбатлантириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармонига асосан:

 

1. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизларини аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда адабиёт, маданият, санъат, таълим ва спорт соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқуллансин.

2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича кўзда тутилган 14 та мукофот ўрнига 2017 йил учун истисно тариқасида Қорақалпоғистон Республикасининг 2 нафар, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 нафардан вакилаларига – жами 15 та мукофот берилиши белгилансин.

3. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказиладиган тантаналарда совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Норбоева зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш.Мирзиёев

Тошкент шаҳри, 2017 йил 3 март



* * *



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 мартдаги ПҚ-2815-сонли қарорига илова

 


Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар
Р Ў Й Х А Т И 


Караматдинова Айжамал Женгис қизи - Қорақалпоқ давлат университети қошидаги 1-академик лицейнинг 3-босқич ўқувчиси

Отажонова Гўзал Азамат қизи - Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тиббиёт коллежининг 3-босқич ўқувчиси

Тоштемирова Илтижохон Валишер қизи - Андижон педагогика коллежининг 3-босқич ўқувчиси

Идиева Азиза Журабек қизи - Бухоро иқтисодиёт ва банк коллежининг 1-босқич ўқувчиси

Абдуразоқова Нигина Абдуваҳоб қизи - Жиззах санъат коллежининг 3-босқич ўқувчиси

Неъматова Ўғилой Акрам қизи - Қашқадарё вилояти Китоб иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси

Камолова Дилноза Самариддиновна - Навоий вилояти Учқудуқ қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси

Муҳаммаджонова Севинч Иброхимали қизи - Наманган вилояти Чуст спорт коллежининг 1-босқич ўқувчиси

Ўроқова Дилдора Акмалжон қизи - Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси

Шербекова Нозимабону Нурмухаммад қизи - Сирдарё вилояти Боёвут қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси

Темирова Шаҳрибону Бахтиёр қизи - Термиз давлат университети қошидаги Термиз академик лицейининг 3-босқич ўқувчиси

Рахматова Дилноза Бакир қизи - Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг 1-босқич талабаси (Тошкент вилояти)

Курбонова Муштарийбегим Бахтиёржон қизи - Фарғона давлат университетининг 1-босқич талабаси

Машарипова Рухсора Олимжоновна - Урганч давлат университети қошидаги 2-академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси

Турсунқулова Нигора Акмал қизи - Тошкент шаҳри Миробод енгил саноат ва сервис касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси

 

 

Валюталар курси

2024-11-13
  • USD:12793.38 (+0.00) сум
  • EUR:13595.52 (+0.00) сум
  • RUB:130.73 (+0.00) сум