ЛОЙИҲА
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил ________ қабул қилинган
Сенат томонидан 2016 йил ___________ маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 2-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда; 9-сон, 241-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда; 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда; 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 1-2-сон, 11-модда; 23-модда; 9-10-сон, 165-модда; 182-модда; 2002 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда, Олий Мажлис Ахборотномаси, 6-сон, 248-149-моддалар; ЎР ҚҲТ, 39-сон, 401-модда; 50-51-сон, 502, 503-моддалар, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14-15-сон; 84, 94-моддалар; 2008 й., 37-38-сон, 363, 365-моддалар; 39-сон, 390-модда; 52-сон, 508, 509-моддалар; 2009 й., 3-сон, 9-модда; 15-сон, 179-модда, 38-сон, 415-модда, 52-сон, 552-модда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2005 й., 52-сон, 385-модда; 2006 й., 25-26-сон, 226-модда; 2007 й., 17-18-сон, 171-модда; 2009 й., 52-сон, 553-модда; 2010 й., 22-сон, 174-модда; 35-36-сон, 300-модда; 37-сон, 314, 315-моддалар; 39-сон, 340-модда; 2010 й., 52-сон, 509-модда; 2011 й., 16-сон, 161-162-моддалар; 40-сон, 410-модда; 51-сон, 542-модда; 2012 й., 1-сон, 3-модда; 38-сон, 433-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда; 2014 й., 36-сон, 452-модда; 2015 й., 389-сон, 468, 539, 541, 542-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 33-модда:
биринчи қисмидаги «бўйсунувчи прокурорлар» деган сўзлардан кейин «тезкор-қидирув фаолияти амалга оширилишида,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи қисмидаги «Прокурор» деган сўздан кейин «тезкор-қидирув фаолияти амалга оширилишида,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 34-модда биринчи қисмидаги «Прокурор» деган сўздан кейин «тезкор-қидирув фаолияти амалга оширилишида,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 36-модда биринчи қисмидаги «қидирув ва тергов ҳаракатларини бажариш» деган сўзлар «тергов ҳаракатларини ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 38-модда:
1-бандидаги «милиция» деган сўз «ички ишлар органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8-бандидаги «Солиқ ва валютага оид жиноятларга» деган сўзлар «Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 39-модда учинчи қисмидаги «тергов ва қидирув ҳаракатларини» деган сўзлар «тергов ҳаракатларини ва тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 81-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қонунда белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларининг натижалари ушбу Кодекс қоидаларига мувофиқ текширилганидан ва баҳоланганидан сўнг далиллар сифатида эътироф этилиши мумкин»;
7) 87-модда биринчи қисмидаги «сўзлашувларни эшитиш» деган сўзлардан кейин «, шунингдек тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
8) 162-модда иккинчи қисми:
1-бандидаги «милиция» деган сўз «ички ишлар органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2-бандидаги «милицияга» деган сўз «ички ишлар органига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 222-модда матнидаги «милиция» деган сўзлар «ички ишлар органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 223-моддадаги «милицияга» деган сўз «ички ишлар органига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 224-модда биринчи ва иккинчи қисмларидаги «милиция» деган сўзлар «ички ишлар органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 225-модда:
биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи қисмларидаги «милиция» деган сўзлар «ички ишлар органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «милиция бўлимига» деган сўзлар «ички ишлар органи муассасасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 226-модда биринчи қисмидаги «милицияга» деган сўз «ички ишлар органига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 227-модда биринчи қисмидаги «милиция» деган сўзлар «ички ишлар органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 228-модда биринчи қисмидаги «милиция» деган сўз «ички ишлар органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 329-модда иккинчи қисмидаги «экспертиза ўтказиш» деган сўзлардан кейин «, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш ҳақида топшириқ бериш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
17) 339-модда иккинчи қисмидаги:
«Солиқ ва валютага оид жиноятларга» деган сўзлар «Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«тезкор-қидирув чораларини ҳам кўришга» деган сўзлар «тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 343-модда:
биринчи қисмидаги «тергов ва қидирув ҳаракатларини» деган сўзлар «тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «ва усулларини» деган сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи қисмидаги «қўшиб қўйиш учун» деган сўзлардан кейин «қонунда белгиланган тартибда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
19) 355-модда иккинчи қисм бешинчи бандидаги «тергов ва қидирув ишларини» деган сўзлар «тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20) 382-модда:
биринчи қисмидаги «Суриштирув ва дастлабки тергов» деган сўзлар «Тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш, суриштирув ва дастлабки тергов» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисми биринчи хатбошисидаги «дастлабки тергов» деган сўзлардан кейин «, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи қисми ўнинчи хатбошисидаги «сўзлашувларни эшитиб туришга,» деган сўзлардан кейин «ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, почта жўнатмалари, телеграф хабарлари ҳамда алоқа тармоқлари орқали узатиладиган бошқа хабарлар сир сақланиши ҳуқуқларини, уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқини чекловчи тезкор-қидирув тадбирларини ўтказилишига,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 585-модда) № ЎРҚ-344 «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддаси қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14-модда. Тезкор-қидирув тадбирларининг турлари
Тезкор-қидирув тадбирларининг турлари қуйидагилардан иборат:
сўров - тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган жисмоний ва юридик шахслар, фактлар ва ҳолатлар ҳақида маълумотларга эга бўлган ёки эга бўлиши мумкин бўлган шахслар билан бевосита суҳбат жараёнидан иборат бўлган тадбир;
маълумотлар тўплаш – тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун ҳужжатлар, материаллар, маълумотлар базасини ўрганиш ҳамда сўровлар юбориш орқали жисмоний ва юридик шахслар, фактлар ва ҳолатлар ҳақида аҳамиятга эга бўлган маълумотларни олишга қаратилган тадбир;
қиёсий текширув учун намуналар йиғиш – тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш мақсадида, келгусида қиёсий текшириш учун ахборот ташувчи моддий объектларни олишдан иборат бўлган тадбир;
текшириш учун харид қилиш - тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун қизиқиш уйғотувчи жисмоний ва юридик шахслардан товарлар ёки хизматларни ҳақ эвазига харид қилишдан иборат бўлган тадбир;
назорат остида олиш – ёлғондан битим тузиш яъни, қонун бузилиш фактини аниқлаш ва расмийлаштириш учун товарлар, валюта қимматликлари, моддалар ва бошқа предметларни истеъмол қилиш ёки сотиш мақсадини кўзламасдан харид қилишдан иборат бўлган тадбир;
предметлар ва ҳужжатларни текшириш – тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш мақсадида, кўрсатилган моддий объектларни ўрганиш учун зарур илмий, техникавий ва бошқа махсус билимларга эга бўлган мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўтказиладиган тадбир;
тезкор кузатув – тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун қизиқиш уйғотувчи маълумотларни олиш мақсадида шахсларнинг ҳаракатлари, ҳодиса ва жараёнларни бевосита ёки билвосита (махсус техника воситалари ёрдамида) ноошкора кузатиш ва қайд этишдан иборат бўлган тадбир;
шахснинг айнанлигини аниқлаш - текширилаётган ёки кидирувдаги шахснинг шахсини айнанлаштирувчи ёхуд индивидуал белгилари асосида аниқлашдан иборат бўлган тадбир;
турар жойларни ва бошқа жойлар, бинолар, иншоотларни, жойнинг участкаларини ва транспорт воситаларини текшириш - тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган шахслар, фактлар ва ҳолатларни аниқлаш мақсадида кўрсатилган объектларни бевосита ёки билвосита (техника воситаларидан фойдаланган ҳолда) кўздан кечириш ва ўрганишдан иборат бўлган тадбир;
почта жўнатмаларини, телеграф хабарларини ва бошқа хабарларни назорат қилиш - тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун қизиқиш уйғотувчи маълумотларни олиш мақсадида почта жўнатмалари, телеграф, телефакс, телефонограмма корреспонденциялари ва бошқа хабарларни ноошкора танлаб олиш ва ўрганишдан иборат бўлган тадбир;
телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиш - телефон ва бошқа алоқа линиялари орқали олиб борилувчи сўзлашувларни махсус техника воситаларидан фойдаланган ҳолда ноошкора эшитиш ва қайд этишдан иборат бўлган тадбир;
алоқанинг техник каналларидан ахборот олиш - тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун қизиқиш уйғотувчи техник алоқа каналларида узатилаётган матнли, графикали ва бошқа маълумотларни махсус техник воситаларидан фойдаланган ҳолда ноошкора тутиб олиш ва қайд этишдан иборат бўлган тадбир;
тезкор киритиш - тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш мақсадида, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган ходимини ёки махфийлик асосида кўмаклашувчи шахсни жиноий-криминоген муҳит ёки тезкор қизиқиш уйғотувчи объектга киритишдан иборат бўлган тадбир;
назорат остида етказиб бериш - тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш мақсадида, эркин сотилиши тақиқланган ёки муомаласи чекланган ёхуд жиноят объекти, предмети ёки қуроли бўлган товарлар, валюта қимматликлари, моддалар ва бошқа предметларни кўчирилиши (ташилиши, юборилиши, етказилиши) устидан ноошкора назорат ўрнатишдан иборат бўлган тадбир;
ниқобланган операциялар - тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш мақсадида, жиноий-криминоген муҳит ёки тезкор қизиқиш уйғотувчи объектга киритилган шахснинг имкониятларидан ноошкора фойдаланишдан иборат бўлган тадбир;
тезкор эксперимент - ғайриқонуний қилмиш содир этган ёки тайёргарлик кўраётган шахсларни фош этиш ва аниқлаш мақсадида, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган томонидан тўлиқ назорат қилинадиган ва бошқариладиган сунъий шароитни муайян ҳодисани қайта тиклаш йўли билан вужудга келтиришдан иборат бўлган тадбир.»
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг
Президенти И.Каримов