Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛКАСИ ҚОНУНИ

09.12.2016

Лойиҳа

 

Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида

 

 

Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ________________

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги
163-I-сонли ҳамда 1996 йил 29 августдаги 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова; №2, № 11-12; 1997й., № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10,
182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-моддалар, № 9, 416-моддалар, № 12, 598,
608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9,
337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, __-сон, __-модда), қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

 

1) 1104-моддасининг биринчи қисмидаги “узлуксиз беш йил” деган сўзларни “узлуксиз охирги беш йил” деган сўзлар билан, “унинг рўйхатдан ўтказилганлиги” сўзлари  “унинг амал қилиши” сўзлари билан алмаштирилсин;

 

2) қуйидаги мазмундаги 1107¹-модда билан тўлдирилсин:

 

1107¹-модда. Товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқнинг тугаши

“Товар белгисининг эгаси ёки унинг розилиги билан бошқа шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик муомаласига қонунчилик доирасида киритилган маҳсулотларнинг товар белгисидан фойдаланиш товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқни бузиш деб эътироф этилмайди”.

 

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги 267-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, №9-10, 178-модда, 2002 йил, №9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, №9, 148-модда; 2011 йил, №12/2,
364-модда; 2012 йил, №12, 336-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

 

1) 19-модда “Агентликнинг расмий” деган сўзлардан кейин “, шунингдек унинг веб-сайтида жойлаштириладиган” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

 

2) 24-модда иккинчи қисмидаги “расмий ахборотномада” деган сўзлар “Агентликнинг расмий, шунингдек веб-сайтида жойлаштириладиган ахборотномасида” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

 

3) 25-моддада:

 

учинчи қисмидаги “рўйхатдан ўтказилган санадан эътиборан исталган беш йил” деган сўзлар “амал қилган охирги беш йил” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

 

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

 

“Товар белгисини мазкур Қонуннинг 27-моддасида назарда тутилган ҳолларда ишлатиш товар белгисидан фойдаланишнинг исботи ҳисобланади. Товар белгисининг эгаси томонидан тақдим этиладиган товар белгисидан фойдаланишнинг исботи ҳақ-ҳуқуқ талашиш даврига тааллуқли бўлиши керак”;

 

тўртинчи қисм бешинчи қисм деб ҳисоблансин;

 

4) 26-моддада:

 

иккинчи қисмдаги “Агентликнинг расмий” деган сўзлардан кейин
“, шунингдек унинг веб-сайтида жойлаштириладиган” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

 

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

 

“Товар белгисининг эгаси ёки унинг розилиги билан бошқа шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик муомаласига қонунчилик доирасида киритилган маҳсулотларнинг товар белгисидан фойдаланиш товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқни бузиш деб эътироф этилмайди.”

 

5) 27-моддада:

 

иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

“Товар белгисини:

 

 рекламада, босма нашрларда, расмий бланкаларда, пешлавҳаларда, кўргазмалар ва ярмаркаларда экспонатларни намойиш этиш вақтида, ишлаб чиқарилаётган, сотувга тақдим этилаётган, сотилаётган ёки бошқача усул билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик муомаласига киритилаётган ёхуд сақланаётган ва (ёки) шу мақсадда олиб келинаётган ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтирилаётган товар этикеткаларида;

 

товарларни фуқаролик муомаласига киритиш билан боғлиқ ҳужжатларда;

 

домен номида ишлатиш товар белгисидан фойдаланиш деб эътироф этилиши мумкин.”

 

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

 

“Товар белгисидан ёки уни адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилардан қонунга зид равишда фойдаланилган товарлар, этикеткалар, товарларнинг ўрамлари сохталаштирилган бўлади.”;

 

учинчи қисм тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.

 

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 6 январда қабул қилинган “Рақобат тўғрисида”ги ЎРҚ-319-сонли Қонунининг 13-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2012 йил,
№1, 5-модда; 2013 йил, №10, 263-модда; 2014 йил, №1, 2-модда; 2015 йил, №8, 312-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

 

1) биринчи қисмнинг иккинчи-тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

“хўжалик юритувчи субъектнинг товарини бошқа хўжалик юритувчи субъектнинг (рақобатчининг) товари билан сўзлар ёки белгилардан фойдаланиш орқали, товарнинг устунлиги ҳақида таассурот ҳосил қилувчи таққослашнинг объектив тасдиққа эга тавсифи ёки параметрларини кўрсатмаган ҳолда,  ёки агар кўрсатилган сўзларни ўз ичига олган тасдиқлар ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган, бошқа хўжалик юритувчи субъектга зарар келтириши ёки унинг ишбилармонлик  обрўсига зиён етказиши мумкин бўлган ҳолатларда нотўғри таққослашлар;

 

юридик шахснинг интеллектуал фаолияти натижаларидан ва уларга тенглаштирилган индивидуаллаштириш воситаларидан, товарни индивидуаллаштириш воситаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланган ҳолда товарни реализация қилиш, шу жумладан хўжалик юритувчи субъект (рақобатчи) товарининг фирма номига, товар белгисига айнан ўхшаш бўлган ёхуд адаштириб юбориш даражасида бир хил белгиларни товарларда, этикеткаларда, ўровларда жойлаштириш йўли билан ноқонуний фойдаланиш, сотилаётган ёхуд бошқача йўл билан фуқаролик муомаласига киритилаётган товарларда бошқача йўл билан фойдаланиш, шунингдек “Интернет” жаҳон ахборот тармоғи орқали домен номида ва бошқа адресация усулларини қўшиб ҳисоблаганда;

 

товарнинг хусусияти, ишлаб чиқариш усули ва жойи, истеъмол хоссалари, нархи, сифати, ишлаб чиқарувчининг (бажарувчининг) кафолат мажбуриятлари хусусида истеъмолчиларни чалғитиш, хўжалик юритувчи субъект (рақобатчи) томонидан фуқаролик муомаласига киритиладиган товарнинг ташқи кўринишидан нусха олиш ишлаб чиқарилаётган товарни унинг ташқи безатилишини, номини, тамғаланишини, товар белгисини ва юридик шахсни индивидуаллаштиришнинг бошқа воситасини такрорлаш, реклама материалларидан, товарнинг фирма ўрови ва шаклидан нусха кўчириш орқали қалбакилаштириш”;

 

2) иккинчи қисм “товарни индивидуаллаштириш воситаларига бўлган” сўзлардан кейин “шунингдек рақобатчи томонидан аввал фуқаролик муомаласига киритилган товарнинг белгилари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгиларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ” сўзлари билан тўлдирилсин.

 

4-модда. Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                                    Ш. Мирзиёев

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16