Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить ошибку в единице измерения в ЭСФФинансовая отчетность раз в год, а не ежеквартально: Минэкономфин устраняет нестыковки в законодательствеКак учесть передачу материалов выбывающему учредителюКак учесть ликвидацию основных средствКак учесть ликвидацию основных средств

Ҳафта маслаҳати

22.05.2015

Бош бухгалтер нафақат ҳисоб юритади ва ҳисобот тузади, балки ташкилотнинг пул ва мол-мулки ҳаракатини ҳам кузатади. У ҳужжат айланишини таъминлайди ва бошқа ходимларнинг фаолиятини ҳам назорат қилади. Шунинг учун у компаниядан кетадиган бўлса, ишларни тўғри топшириши, янги мутахассис эса барча ишлардан воқиф бўлиши учун уларни қабул қилиб олиши муҳимдир.

 

1.Меҳнат ва жамоат шартномалари, лавозим йўриқномаси ва компаниянинг бошқа локал ҳужжатлари билан танишиш. Ишга қабул қилишдаги мазкур дастлабки босқичдан компаниянинг барча ходимлари истисносиз равишда ўтадилар. Ўз ишини туркумлаштириш ва ташкиллаштириш, шунингдек олдинги ходимдан ишларни қабул қилиб олаётганда нималарга эътибор беришни аниқлаб олиш учун бош бухгалтер лавозим мажбуриятларининг барча спектрини аниқ тасаввур қилиши зарур.

 

 

2.Ишларни топшириш тўғрисидаги буйруқ билан танишиш. Буйруқда ишларни қабул қилиб олаётган шахснинг (янги бош бухгалтер), ишларни топшираётган шахснинг (олдинги бош бухгалтер) ва ишларни топширишда иштирок этаётган бошқа шахсларнинг (раҳбар, аудитор, котиба) Ф.И.О. кўрсатилиши керак.

 

 

Бундан ташқари, ишларни қабул қилиш-топшириш муддатлари ва бундай топширишни ҳужжат билан расмийлаштириш тартибига эътибор бериш керак (агар алоҳида ҳужжат билан компанияда шундай тартиб ўрнатилмаган бўлса).

 

 

3.Олдинги бош бухгалтер компания мол-мулки ва мажбуриятларини инвентаризациядан ўзказганлигини аниқлаб олиш. Янги бош бухгалтер ишларни қабул қилиш-топшириш санасида инвентаризация ўзказиши мақсадга мувофиқ бўлади.

 

 

4.Олдинги бош бухгалтердан ҳужжатларни қабул қилиб олиш. Биринчи навбатда қоғозлар мавжудлигини текшириш ва олдинги йил ва жорий давр учун бухгалтерия ва солиқ ҳисоби бўйича ҳисоб сиёсати билан танишиш зарур.

 

Кейин  бухгалтерия ва солиқ ҳисоботларининг  ҳисоб сиёсати ва амалдаги қонунчилик қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш муҳим (ҳисоб сиёсатларини қўллашнинг изчиллиги, молиявий натижани тўғри шакллантирилиши ва ҳоказо).

 

Албатта, бош бухгалтерга бирламчи ҳужжатларнинг миқдори кўплиги сабабли уларнинг барчасини текшириб чиқиш мушкул бўлади. Бу ҳолда, “бирламчиларнинг” мавжудлигини, шунингдек уларнинг реквизитлари тўлиқ ва тўғри тўлдирилганлигини танланма асосда текшириш мумкин.

 

Бош бухгалтер аудитор хулосалари, ўтказилган текширувлар натижалари бўйича далолатномалар ва қарорлар билан ҳам танишиши мақсадга мувофиқдир. Бу олдинги бош бухгалтернинг назоратчилар аниқлаган ўзига хос хатолари, унинг ишидаги камчиликлар  ҳақида тасаввурга эга бўлишга имкон беради. Олдинги бош бухгалтер тақдим этган ҳисоботларнинг сифати, шунингдек унинг масъулиятлилик даражасини баҳолаш учун унинг тегишли органлар билан ёзишмаларини ҳам ўрганиб чиқиш мумкин. Шунда бухгалтерни алмаштириш осон кечади.

 

 

5.Олдинги бош бухгалтер тушунтирувларини олиш. Тушунтирувлар ҳисоб юритиш каби компаниянинг бошқа бўлимлари, контрагентлар ва назоратчилар билан ўзаро муносабатларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин. Жумладан, олдинги бош бухгалтер ахборотни ҳисобга олиш ички электрон тизимининг ишлаш тамойилини тушунтириб бериши мумкин.

 

6.Агар компанияда бухгалтернинг алмашиши содир бўлса, ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузиш.  Далолатномада инвентаризация натижаларини, солиқлар ва бадаллар бўйича боқиманда ёки ортиқча тўловларни кўрсатиш,  дебитор ва кредитор қарзлар мавжудлигини аниқлаб кўрсатиш мақсадга мувофиқ. Бунда далолатномани ҳам янги, ҳам  олдинги бош бухгалтер, шунингдек компания раҳбари имзолаши муҳим ҳисобланади.