Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Айирбошланадиган қимматли қоғозлар қандай жойлаштирилади?

24.01.2017

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг буйруғи (рўйхат рақами 351-3, 2017 йил 18 январь) билан Айирбошланадиган қимматли қоғозларни тарқатиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган тузатишларга кўра айирбошланадиган қимматли қоғозларнинг (АҚҚ) айирбошлаш шартларида айирбошлаш қуйидагилар асосида амалга оширилиши назарда тутилиши керак:

  • АҚҚ эгалари талабига кўра;
  • АҚҚни чиқариш ҳақидаги қарорда кўрсатилган (аниқлаш тартиби кўрсатилган) муддатда;
  • АҚҚни чиқариш ҳақидаги қарорда кўрсатилган вазиятлар юзага келса.

 

АҚҚ фақат ҳужжатсиз шаклда чиқарилиши белгиланган (илгари ҳужжатли ёки ҳужжатсиз шаклда).

 

Аниқлаштирилишича, АҚҚга ҳуқуқ сотиб олувчининг депо ҳисобварағи бўйича тегишли кирим қайдномаси киритилган пайтдан эътиборан сотиб олувчига ўтади ва депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.

 

АҚҚни бевосита айирбошлаш АҚҚни чиқариш ҳақидаги қарорда белгиланган айирбошлаш муддати тугаганидан кейин амалга оширилади. Агар АҚҚ уларнинг эгалари талабига кўра амалга оширилса, айирбошлаш тартиби ва шартлари муддатни белгилаши керак (муддатни белгилаш тартиби), ушбу муддат мобайнида АҚҚ эгалари томонидан тегишли аризалар топширилиши мумкин, шунингдек муддат белгилаши зарур (муддатни белгилаш тартиби), ушбу муддат мобайнида бундай аризалар асосида айирбошлаш амалга оширилиши керак.

 

АҚҚ чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун эмитент Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларида белгиланган тартибда Марказга ҳужжатларни тақдим этади.

 

Жамият уставида жамият томонидан пул маблағлари билан тўланадиган АҚҚ жойлаштирилган тақдирда овоз берувчи акцияларга эга акциядорлар уларни сотиб олишда устувор ҳуқуққа эга эканлиги назарда тутилган бўлиши мумкин. Акциядор, шу жумладан, қарши овоз берган ёки акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашмаган акциядор ўзига тегишли бўлган шу турдаги акцияларнинг миқдорида АҚҚни сотиб олиш учун устувор ҳуқуққа эга.

 

АҚҚ сотиб олишнинг устувор ҳуқуқини қўлламаслик ҳақидаги қарор, шунингдек бундай қарорнинг амал қилиш муддати акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашаётган овоз берувчи акциялар эгаларининг кўпчилик овози билан қабул қилиниши мумкин. Бунда бундай қарорнинг амал қилиш муддати шундай қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмаслиги керак.

 

Акциядорлик жамияти АҚҚ чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан 10 кун мобайнида ОАВда эълон қилиш воситасида ўзининг устувор ҳуқуққа эга бўлган барча акциядорларига (агар бу жамият уставида кўзда тутилган бўлса),

АҚҚ чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилган жамият бошқарув органи томонидан ўрнатилган жойлаштириш нархи бўйича уларда мавжуд бўлган акциялар сонига мутаносиб равишда тенг шарт-шароитларда АҚҚ сотиб олишни таклиф қилиши шарт.

 

Бунда билдириш матни қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

  • жойлаштирилаётган АҚҚ сони ҳақида маълумот;
  • уларни жойлаштириш нархи;
  • ҳар бир акциядор сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган АҚҚ сонини аниқлаш тартиби;
  • амал қилиш муддати ва акциядорларнинг ушбу ҳуқуқини амалга ошириш тартиби.

 

Устувор ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдириш эълон қилинган пайтдан бошлаб 10 кундан кам ва 30 кундан кўп бўлиши мумкин эмас.

 

Устувор ҳуқуққа эга бўлган акциядор акциядорлик жамиятига АҚҚни сотиб олиши ҳақида ёзма равишда акциядорнинг исми (номи) ва яшаш жойи (турган жойи), у томонидан сотиб олинаётган АҚҚ сони кўрсатилган ва тўлов ҳақидаги ҳужжатни сақлайдиган аризани йўллаш йўли билан ўзининг мавжуд устувор ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман рўёбга чиқариши мумкин. Бундай ариза мазкур устувор ҳуқуқнинг амал қилиш муддати мобайнида жамиятга тақдим этилиши керак.

 

Ҳужжат айрим бошқа ўзгаришларни сақлайди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

Мавзуга оид материал:

 

Эмитент, маълумотни тўғри ошкор қилинг

 


Айирбошланадиган қимматли қоғозлар – худди шу эмитентнинг оддий акцияларига айлантирилиши мумкин бўлган имтиёзли акциялар, корпоратив облигациялар.

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах