Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Суд тизими тузилмаси тубдан такомиллаштирилади

24.03.2017

Ушбу шарҳда -  Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоларининг “Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасига изоҳлари.

Ушбу Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Президентнинг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4850-сон, 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон ҳамда 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4966-сон Фармонлари ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган.

 

Қонун лойиҳасига кўра, юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонларда назарда тутилган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунига (кейинги ўринларда ‑ Қонун) қуйидаги йўналишлар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилмоқда:

 

1Президентнинг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4966-сон Фармонига кўра, 2017 йил 1 июндан:

  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судини бирлаштириш, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий судини ташкил этиш;
  • оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларини, туман (шаҳар) маъмурий судларини ташкил этиш;
  • Ҳарбий суд, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг 159 та штат бирлигини қисқартириш ва Ҳарбий судининг қўриқлаш взводини тугатиш;
  • Олий суд Ҳарбий ҳайъати, Ҳарбий суд, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар штат бирликларини судьялар ва ҳарбий судлар ходимларидаги ҳарбий хизматчилар ҳуқуқий мақоми, шу жумладан ҳарбий хизматчилар учун белгиланган ҳуқуқ, имтиёз ва афзалликлар сақланмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидан Олий суд тизимига ўтказиш;
  • Олий суднинг Ҳарбий ҳайъатини тугатиб, Олий суднинг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатини ташкил этиш;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари этиб ўзгартириш;
  • ишларни биринчи инстанцияда кўриб чиқишга ваколатли бўлган 71 та туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларини ташкил этиш белгиланган.

 

Шунингдек, мазкур Фармоннинг 4-иловасига мувофиқ, Олий суднинг тузилмаси тасдиқланган бўлиб, унга кўра Олий суд раисининг биринчи ўринбосари бир вақтнинг ўзида жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг раиси, раиснинг қолган ўринбосарлари эса бир вақтнинг ўзида фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатларининг ўринбосарлари ҳисобланади.

 

Бундан ташқари, Олий суд раисига зарур ҳолларда бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида тегишли судларнинг тузилмаларига Кенгаш билан келишилган ҳолда ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилган.

 

Шу муносабат билан Қонуннинг суд тизими назарда тутилган 1-моддасига, қонунчилик ташаббуси назарда тутилган 12-моддасига, Олий суднинг ваколатлари ва таркиби назарда тутилган 13, 14-моддаларига, Олий суд Пленуми, унинг ваколатлари, Олий суд раисининг ваколатлари белгиланган тегишинча 15, 17 ва 26-моддаларига, Олий суд раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари ваколатлари назарда тутилган 27-моддасига, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди таркиби ва ваколатлари белгиланган 2-бобига (29-35-моддалар), туманлараро, туман, шаҳар судлари, ҳарбий судлар ва уларнинг ваколатлари белгиланган 3-бобига (36-41-моддалар), судьяликка номзодларга қўйиладиган талаблар белгиланган 61-моддасига, судьянинг қасамёд қилиш тартиби ва мажбуриятлари белгиланган 64 ва 65-моддаларига, суд аппарати ҳамда судларнинг тузилиши ва штатлари назарда тутилган 77 ва 78-моддаларига, суднинг матбуот органи ва илмий-маслаҳат кенгашига бағишланган 80 ва 81-моддаларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Шу билан бирга, Қонуннинг Олий суд судлов ҳайъатларининг раислари ваколатлари белгиланган 28-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хўжалик судларига бағишланган 5 ва 6-боблари (43-59-моддалар) чиқарилмоқда;

 

2Президентнинг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4966-сон Фармонига кўра:

  • судьялар ҳамжамиятининг органи ҳисобланадиган ва Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашадиган Судьялар олий кенгашини (кейинги ўринларда ‑ Кенгаш) ташкил этиш;
  • Президент ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясини тугатиб, унинг 21 та бўшаётган ижро аппарати штат бирлигини Кенгашга ўтказиш назарда тутилган.

 

Кенгашнинг асосий вазифалари этиб:

  • судьялик лавозимларига номзодларни танлов асосида танлаш, малакали ва масъулиятли мутахассислар орасидан судьяларни тайинлаш, шунингдек раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатиш учун тавсия бериш йўли билан судьялар корпусини шакллантириш;
  • судьялар дахлсизлиги бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
  • судьяларни касбий тайёрлаш, малакасини оширишни ташкил этиш, уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш, шунингдек судьяларни рағбатлантириш бўйича ташаббус кўрсатиш;
  • оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик олиб бориш, аҳоли билан мулоқотни йўлга қўйиш, судьялар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
  • суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ва ягона суд амалиётини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ва уни амалга ошириш сифатини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш, шунингдек уларни жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортишга хулоса бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш белгиланган.

 

Шунингдек, Кенгашга Конституциявий суд, Олий суднинг раислари, раис ўринбосарлари, судьялари, Ҳарбий суд, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ва раис ўринбосарларидан ташқари барча судьяларни Президент билан келишилган ҳолда лавозимларга тайинлаш ва лавозимлардан озод этиш бўйича ваколатлар берилган.

 

Шу муносабат билан Қонуннинг судлар фаолиятини ташкилий таъминлаш тартиби белгиланган 11-моддасига, қонунчилик ташаббуси назарда тутилган 12-моддасига, Олий суд Пленуми мажлисларида иштирок этиши мумкин бўлган шахслар доираси белгиланган 15-моддасига ва Пленум муҳокамасига муайян суд ишлари билан боғлиқ бўлмаган масалаларни киритиш тартиби белгиланган 21-моддасига, судьяларни сайлаш ва тайинлаш тартиби белгиланган 63-моддасига, судьялар дахлсизлиги назарда тутилган 70-моддасига, судьянинг ваколатларини тўхтатиш ҳамда унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тартиби белгиланган 71 ва 72-моддаларига, судьялар малака ҳайъатларининг вазифалари белгиланган 74-моддасига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда;

 

3Президентнинг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–4966-сон Фармонига кўра, Олий суд ҳузурида Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда ‑ Олий суд ҳузуридаги Департамент) ташкил этилиб, унинг асосий вазифалари этиб:

  • судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш бўйича ишни ташкил этиш, шунингдек уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
  • суд биноларини қуриш ва таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг самарали сарфланишини таъминлаш, судлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирларни кўриш;
  • судьялар ва суд аппарати ходимларининг меҳнат шароитларини, моддий ва ижтимоий таъминотини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш белгиланган.

 

Шу муносабат билан, Қонуннинг судлар фаолиятини молиялаш ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш тартиблари белгиланган 11 ва 79-моддаларига, судларнинг тузилиши ва штатлари назарда тутилган 78-моддасига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда;

 

4Президентнинг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4850-сон, 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармонларига кўра:

  • судья лавозимида бўлишнинг илк маротаба беш йиллик, кейин ўн йиллик муддатини ва шундан сўнг муддатсиз даврини белгилаш;
  • судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизмини, шу жумладан, унинг асосларини аниқлаштириш орқали такомиллаштириш ва суд раисларининг судьяларга нисбатан интизомий иш қўзғатишга оид ваколатини тугатиш;
  • судья лавозимида бўлишнинг энг юқори ёшини белгилаш бўйича вазифалар белгиланган.

 

Шу муносабат билан, Қонуннинг 34-моддасидан Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раисларининг судьяларнинг интизомий жавобгарлиги ҳақида иш қўзғатиш борасидаги ваколати чиқарилмоқда, шунингдек Қонун судьянинг ваколат муддати ва уни ҳисоблаш тартиби ҳамда суд раисларининг ваколат муддатини ва судья лавозимида бўлишнинг энг юқори ёшининазарда тутувчи тегишинча 63-1, 63-2 ва 66-1-моддалар билан тўлдирилмоқда. Шу билан бирга, Қонуннинг судьянинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тартиби белгиланган 72-моддасига қўшимча киритилмоқда;

 

5. Бундан ташқари, Қонуннинг судларда давлат ҳокимияти рамзларидан фойдаланиш тартиби назарда тутилган 83-моддаси “Ўзбекистон Республикаси давлат герби тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқлаштирилмоқда.

 

Шунингдек, Қонуннинг 85-моддасига Олий суд раиси, раис ўринбосарлари ва судьяларига гувоҳномалар Президент томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, ҳарбий судлар, туманлараро, туман, шаҳар судлари судьяларига эса гувоҳномалар Олий суд раиси томонидан берилишини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.    

  

Алия ЮНУСОВА,

Шуҳрат МАМАДЖАНОВ

Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси депутатлари.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах