Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Провайдерларга электрон лицензиялар берилади

11.05.2017

 

Телекоммуникациялар соҳасида лицензиялаш механизмларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинди.

 

Лицензиялар даъвогарлари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар пакетидан қуйидагиларни чиқариб ташлаш таклиф қилинаётир:

  • ИИВ давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин нормалари талабларига мувофиқлик тўғрисида хулосаси;
  • давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларнинг  санитария қоидалари ва нормалари талабларига мувофиқлик тўғрисида хулосаси;
  • олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ва телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш бўйича мутахассислар меҳнат дафтарчасининг нусхалари.

 

Бундан ташқари, ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқлари провайдерлари фаолиятини лицензиялашни “ягона дарча” ва Ягона порталга (электрон форматда) узатиш, лицензияларни ўзини эса келаси йилдан бошлаб Ягона порталнинг электрон ҳужжатлар репозиторийсига киритган ҳолда электрон шаклда бериш таклиф қилинмоқда.

 

Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низомга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади.

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.


 

Олег Заманов, экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах