Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ташлаб қўйилган корхоналарни тугатиш тезроқ амалга оширилади

23.05.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг  18.05.2017 йилдаги 293-сон қарори билан Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида низомга тузатишлар киритилди.

 

Аввало, низомнинг қоидалари қуйидагиларни тугатишда қўлланмаслиги мустаҳкамланди:

  • банклар ва кредит бюролари;
  • давлат органлари, ННТ, шу жумладан юридик шахс ҳисобланадиган уларнинг алоҳида бўлинмалари (ваколатхона ва филиаллари), шунингдек халқаро ва чет эл ННТ ваколатхоналари ва филиаллари;
  • суд томонидан банкрот деб эълон қилинган ташкилотлар.

 

Умуман олганда мазкур ҳолатда тугатиш тартиботлари тезроқ ўтказилади. Бунга айрим босқичларда муддатларни қисқартириш ва тартибга солиш ёрдам беради:

  • солиқ органлари томонидан банкдан тегишли маълумотлар олингандан кейин  бир ҳафта муддатда (илгари – икки ҳафта) молия-хўжалик фаолиятини охирги 6 ой мобайнида амалга оширмаётган корхоналарни (банк ҳисобварақлари бўйича уч ой мобайнида операцияларни ўтказмаган савдо, савдо-воситачи корхоналарни) аниқлаш;
  • банклар томонидан корхонанинг пул маблағларини ягона миллий ва валюта ҳисобварақларида жамлаш ҳамда махсус комиссияга тугатиш ҳисобварағида қолдиқни кўрсатган ҳолда маълумот бериш – тегишли топшириқ олингандан кейин бир ҳафта муддатда (илгари тартибга солинмаган).
  • корхонанинг туман Бандликка кўмаклашиш марказлари, хизмат кўрсатувчи банклар, статистика, солиқ органлари томонидан ҳисобдан чиқарилиши – 1 иш куни мобайнида (илгари – 3 кун).

 

Бундан ташқари, тугатилаётган корхонани юридик шахсларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхатига тузатишлар, шунингдек  айрим бошқа ўзгартиришлар киритилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
 

Олег Заманов,

экспертимиз.