Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак оформлять перемещение маркированного товара внутри организации Какой ИКПУ предприятию общепита применить к сету Прозрачное строительство: новые нормы для контроля строительства и реконструкции в рамках госпрограмм Как зарегистрировать товарный знак

Ижодкор ёшлар танловларини ўтказиш тартиби ўзгарди

31.05.2017


Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг қарори (рўйхат рақами 2887, 2017 йил 26 май) билан янги Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.  

 

Илгари амалда бўлган Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2705, 2015 йил 30 июль) ўз кучини йўқотди.

 

Янги Низом эскисидан қуйидаги жиҳатлари билан фарқланади.

 

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган мусиқа-бадиий мактаб-интернатлари, шунингдек республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейларининг танловда иштирок этаётган ўқувчиларининг қуйидаги ҳужжатлари Маданият вазирлигига (илгари – тегишлилиги бўйича Маданият ва спорт ишлари вазирлигига ёки Халқ таълими вазирлигига) танловнинг учинчи (республика) босқичи бошланишига 1 ой (илгари – 15 кун) қолгунга қадар тақдим қилинади:

 

Ҳозир

Илгари

номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки паспорти нусхаси

ўзгармади

номзодга таълим муассасаси томонидан берилган ижобий тавсифнома

ўзгармади

3 х 4 см ҳажмдаги ва 9 х 12 см ҳажмдаги 2 тадан рангли фотосурат

мактаблар учун – 9 х 12 см ҳажмдаги 4 та рангли фотосурат 

мактаб-интернатлар ва лицейлар учун – 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги ва 9 х 12 см ҳажмдаги 4 тадан рангли фотосурат

номзоднинг тўлиқ ижро дастури

ўзгармади

номзоднинг 5 тагача ижодий ишларидан намуналар (тасвирий ва амалий санъат мутахассисликлари учун)

ўзгармади

 

Эндиликда танловнинг ижро дастури у ўтказилгунга қадар камида 1 йил олдин Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади. Илгари у Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ёки Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланарди, бироқ уни тасдиқлаш муддати белгиланмаган эди.

 

Танлов ўтказиладиган номинациялар сони:

 

Ҳозир

Илгари

мактаблар ва мактаб-интернатлар учун – 87 та

мактаблар учун – 83 та

лицейлар учун – 73 та

мактаб-интернатлар ва лицейлар учун – 58 та

 

Тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги лицей ва коллежларнинг танловда иштирок этаётган ўқувчиларининг қуйидаги ҳужжатлари, илгаригидек, Ўзбекистон Бадиий академиясига танлов бошланишига 5 кун қолгунга қадар тақдим қилинади:

 

Ҳозир

Илгари

номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки паспорти нусхаси

ўзгармади

номзодга таълим муассасаси томонидан берилган ижобий тавсифнома

ўзгармади

3 х 4 см ҳажмдаги ва 9 х 12 см ҳажмдаги 4 тадан рангли фотосурат

3,5 х 4,5 см ҳажмдаги ва 9 х 12 см ҳажмдаги 4 тадан рангли фотосурат

номзоднинг кўпи билан 15 та ижодий ишларидан намуналар

номзоднинг 5 тагача ижодий ишларидан намуналар

 

Илгаригидек, танловнинг дастури танлов ўтказилгунга қадар Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тасдиқланади.

 

Тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги лицей ва коллежлар учун танлов ўтказиладиган номинациялар сони 57 тани (илгари – 49 тани) ташкил этади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 29 майда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.