Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Миллий ҳаво йўллари учувчилари махсус курсларда тайёрланади

27.07.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 524-сон “Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг “Ўқув-машғулотлар маркази” ДУКда олий техника маълумотига эга авиация ходимлари жумласидаги фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш курслари ташкил этилади.

 

Бунда қуйидаги мақсадлар кўзланади:

  • фуқаро авиацияси соҳасида халқаро стандартлар даражасида мутахассислар тайёрлашни амалга ошириш;
  • фуқаро авиацияси соҳасидаги етакчи олий таълим муассасаларининг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда тегишли йўналишлар бўйича ўқув режалари ва дастурлари, услубий адабиётлар ишлаб чиқиш;
  • фуқаро авиацияси соҳасида етакчи хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах