Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Дорихоналар учун товар чеклари тасдиқланди

25.09.2017


2017 йил 17 июлдаги ПҚ–3137-сон “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2927, 2017 йил 11 сентябрь) билан Товар чекларини бериш бўйича асбоб-ускуналар мавжуд бўлмаган ёки носоз бўлган ёхуд электр энергияси вақтинча ўчирилган ҳолларда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотишда фойдаланиладиган товар чеклари китобининг шакли тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, аҳолига дори воситалари ва тиббиёт буюмларини оширилган нархларда сотиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида республикамизда дорихоналар томонидан товар чекларини бериш талаби киритилган. Шунингдек тегишли ташкилотларга дорихоналарни товар чекларини бериш бўйича асбоб-ускуна ва дастурий комплекслар билан жиҳозлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилган.

 

Демак, эндиликда дорихоналар товар чеклари китобидан, унинг номида кўрсатилганидек, товар чекларини бериш бўйича асбоб-ускуналар мавжуд бўлмаганда, улар носоз бўлганда ёки электр энергияси вақтинча ўчирилганда фойдаланиши шарт.

 

2017 йил 18 сентябрда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах