Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Қандай ҳолатларда ИИО ходимларига хизмат уй-жойлари берилади?

29.09.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.2017 йилдаги 765-сон қарори билан Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат қуйидаги тартибни белгилайди:

  • хизмат уй-жойларини ва уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходимларни ҳисобга олиш;
  • ходимларга хизмат уй-жойлари ва якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш;
  • хизмат уй-жойлари учун ордерларни бериш, тўхтатиб туриш ва сақлаш.

 

Уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходимларни ҳисобга олиш, шунингдек уй-жойларни тақсимлаш билан тегишли равишда ИИВ Марказий аппаратининг ва ҳудудий ИИОнинг уй-жой-маиший комиссиялари шуғулланади. Уларнинг таркиби, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини амалга ошириш ҳамда уларнинг ишини назорат қилиш тартиби ички ишлар вазирининг буйруғи билан белгиланади.

 

Ходимларга хизмат жойи бўйича хизмат уй-жойи тақдим этиладиган шарт-шароитлар белгиланди:

  • агар ходим ёки унинг оиласи уй-жой мулкига эга бўлмаса ва уйни ижарага олмаса;
  • агар уй-жойи бўлса (мулкида ёки ижарага),  аммо у хизмат жойидан 60 км ва ундан ортиқ узоқликда жойлашган бўлса;
  • агар уй-жойнинг умумий майдони 1 оила аъзоси учун белгиланган ижтимоий нормадан паст бўлса (ҳисоблашда ходимнинг қўшимча уй-жой майдонига ҳуқуқи ҳисобга олинади);
  • агар ходим айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган беморлари бўлган бошқа оилалар ҳам истиқомат қилаётган ва улар билан биргаликда яшаш имконияти бўлмаган квартираларда яшаса;
  • агар ходим қариндош бўлмаган икки ва ундан ортиқ оила истиқомат қиладиган, алоҳида ажратилмаган ёнма-ён хоналарда яшаса.

 

Хизмат уй-жойи ижара шартномаси асосида берилади ва навбат тартибига кўра тақсимланади. Хизмат уй-жойи бўлинмайди ва алмаштирилмайди, шунингдек хусусийлаштирилмайди, бундан айрим ҳолатлар мустасно.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди ва 28.09.2017 йилда кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

  

Олег Заманов, 

 экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах