Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Ўзбекистон ISESCO аъзоси бўлди

16.10.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг  12.10.2017 йилдаги 821-сон “Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) билан ҳамкорлик тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

 

Маълумот учун: Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ингл. қисқ. ISESCO) 1979 йилда таъсис этилган. Айни вақтда 54 та давлат унинг аъзоси, яна 3 та мамлакат кузатувчи давлат ҳисобланади. Ташкилотнинг қароргоҳи Работда (Марокаш) жойлашган.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО)  билан ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи сифатида тасдиқланди. Тошкент ислом университети ректори Ўзбекистонни АЙСЕСКОнинг Ижро этувчи қўмитасида ифода этади.

 

Молия вазирлигига келаси йилдан бошлаб мамлакатимизнинг  АЙСЕСКОга йиллик аъзолик бадалини тўлаш учун маблағларни кўзда тутиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди ва 13.10.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

 Олег Заманов,

экспертимиз.