Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Давлат бошқаруви академиясида хусусий компаниялар ходимлари ўқишлари мумкин

24.05.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 21.05.2018 йилдаги ПҚ-3731-сон қарори билан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига қабулнинг янги тартиби ва квоталар тасдиқланди.

  

Маълумот учун: Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (бундан кейин – Академия) – бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек давлат ва жамоатчилик бошқаруви соҳасида фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш бўйича олий давлат таълим муассасаси.  

 

Қабулнинг янги тартиби илгари амал қилганидан (ўз кучини йўқотган) анча фарқ қилади. Киритилаётган асосий янгиликларни кўрсатиб ўтамиз.

 

Ким грант бўйича ўқиши мумкин, ким Академияда ўқишга тавсия этади



Академия магистратурасида грант асосида ўқишга талабгорлар орасидан хўжалик бошқаруви органлари ходимлари чиқариб ташланди. Шу тариқа, энди Академияга фақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек давлат муассасалари ва давлат ташкилотлари ходимлари грант асосида қабул қилинади.  

 

Энди бошқалар қатори, тадбиркорлик субъектлари ҳам магистратурага, қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш учун шахсларни тавсия эта оладилар. Шунингдек ушбу ҳуқуққа, эслатиб ўтамиз, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари ва ННТ эгадир. Бундан ташқари, тадбиркорлар малака ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш учун ариза беришлари мумкин.  

 

Қабул ва танлов асосида саралаб олиш тартиби – магистратура ва кадрларни қайта тайёрлаш учун ягона

 

Шу йилдан бошлаб магистратура ва қайта тайёрлаш курсларига қабул учун ҳужжатларни қабул қилиш ва танлов ўтказишнинг ягона тартиб-таомили белгиланмоқда.

 

Жойларда бошланғич сараловда қатнашиш учун идоравий комиссияга умумий пакетда эндиликда қуйидаги ҳужжатлар ҳам тақдим этилади:  

 

  • меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси;
  • белгиланган намунадаги маълумотнома-объективка;
  • олий маълумоти тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;
  • 3,5 х 4,5 ўлчамли 4 та фотосурат;
  • 086-У-сон шакл бўйича тиббий маълумотнома.


Эътибор беринг! Тадбиркорлик субъектлари ҳужжатларни вилоят ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёки Савдо-саноат палатасига тақдим этадилар. Кейинчалик Академия қабул комиссиясига ҳужжатларни электрон тарзда тақдим этиш номзоднинг ўзига эмас, балки идоравий комиссия зиммасига юклатилади.  

 

Академияга қабул қилиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддатлари ўзгарди. Илгари улар 15 июндан 15 июлгача қабул қилинар эди, бу йил эса – 1 июндан 20 июнгача.

 

Танлов асосида саралов ўтказишда тестлар ҳамда вазиятга доир вазифаларни ечиш тарзида номзодга психологик ташхис қўйиш босқичи чиқариб ташланди. Шу тариқа, энди магистратура ва қайта тайёрлаш курсларига қабул 3 босқичдан (илгари – 4 та эди) ташкил топади.

 

Биринчи босқич – жойларда номзодларни бошланғич саралаб олиш, иккинчи – Ўзбекистон тарихи бўйича ва мантиқий фикрлаш даражасини аниқлаш учун тест синовлари, учинчи – бошқарув кўникмаларига эгалигини баҳолаш учун суҳбатдан ўтказиш.

 

Тест синовлари якунларига кўра энг юқори баллнинг камида 35%ини тўплаган номзодлар суҳбатдан ўтказилади.

 

Бошқарув кадрларининг малакасини ошириш даврийлиги аниқлаштирилди – 3 йилда 1 марта. Курс давомийлиги – 1 ойдан ортиқ эмас.

 

2018/2019 ўқув йилига қабул квоталари

 

Энди қабул квоталарини Академиянинг ўзи, илгари ушбу масалани ҳал қилган Президент Девонининг Ташкилий-кадрлар хизмати билан келишган ҳолда шакллантиради. 

 

Бўлажак ўқув йилида қуйидаги йўналишларнинг ҳар бирига жами 60 кишидан (24 нафари – грант, 36 нафари – контракт асосида) қабул қилинади:

  • магистратурага;
  • ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда кадрларни қайта тайёрлаш курсларига;
  • ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда кадрларни қайта тайёрлаш курсларига.

 

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 /p>

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах