Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Электрон давлат харидларини ўтказиш қандай таъминланади

25.05.2018

Читать на русском языке

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг буйруғи (21.05.2018 йилда 3015-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш фаолияти тартибга солинди.

 

Эслатиб ўтамиз, давлат харидлари соҳасидаги муносабатлар, уларни ўтказиш шартлари ва талаблари 9.04.2018 йилдаги «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади.

 

Махсус ахборот портали оператори – харид қилиш тартиб-таомиллари ташкил этилиши ва ўтказилишини, порталда эълонлар, талабномалар ҳамда давлат харидлари ва уларнинг якунлари тўғрисидаги бошқа ахборот жойлаштирилишини таъминловчи юридик шахс.

 

Қандай қилиб оператор бўлиш мумкин

 

Бунинг учун юридик шахслар Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига (бундан кейин – ЛБМА) қуйидагиларни йўллайдилар:


1) ариза;
 

2) уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, айнан:

  • давлат харидлари тўғрисидаги ахборотни жойлаштиришни ва ундан фойдаланишни, мажбуриятларни ҳисоб-китоб-клиринг палатаси орқали бажариш кафолатларини, давлат харидлари бўйича статистик маълумотларни қайта ишлашни таъминлайдиган электрон ахборот тизимининг мавжудлиги;
  • электрон тижорат ва ахборот технологиялари соҳасида малакали ходимлар мавжудлиги;
  • портални республика ҳудудидаги аппрат-техника воситаларида жойлаштириш;
  • уларга нисбатан банкротлик тартиб-таомиллари қўлланилмаганлиги;

 

3) Одоб-ахлоқ қоидалари лойиҳаси. Улар давлат буюртмачилари ва оператор томонидан манфаатлар қарама-қаршилигининг олдини олиш чораларини, шунингдек текширув тартиб-таомиллари ва касбий тайёргарликка қўйиладиган талабларни белгилаш учун қабул қилинади.

 

Тақдим этилган ҳужжатларни бир ой ўрганиш якунларига кўра ЛБМА аризани қаноатлантириб, оператор функцияларини аризачига юклайди ёхуд аризани қаноатлантиришни рад этади. Оператор билан келишув тузилади, унда буюртмачи ва иштирокчилардан оператор фойдасига олинадиган воситачилик йиғими миқдори назарда тутилади. Воситачилик йиғими миқдори барча операторлар учун ягона ҳисобланади.

 

Оператор зиммасига нималар юклатилади

 

Оператор қуйидаги функцияларни амалга оширади:

  • порталнинг узлуксиз ишлашини, унга жойлаштирилган ахборотнинг бут сақланишини ва бир бутунлигини таъминлайди;
  • давлат харидларида иштирок этиш учун буюртмачилар ва иштирокчиларнинг, шунингдек порталда мавжуд бўлган ахборотдан жисмоний ва юридик шахсларнинг порталдан бепул эркин фойдаланишларини таъминлайди;
  • порталда давлат бошқаруви органлари ўртасида ахборот алмашинувини ташкил этади;
  • портални техник қўллаб-қувватлаш ишларини амалга оширади;
  • ЛБМА ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, «ЎзИнжиниринг» сингари тузилмалар билан ҳамкорликни амалга оширади;
  • порталда Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини жойлаштиради;
  • тузилган шартномалар реестрини шакллантиради ва б.

 

Шунингдек портал Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия фаолиятини ташкил этади ва унинг ишчи органи ҳисобланади. Батафсил шарҳга қаранг.

 

Электрон харидларга киритиш тартиб-таомили қандай

 

Оператор томонидан буюртмачилар ва иштирокчиларни электрон давлат харидларига киритиш уларда ЭРИ мавжуд бўлган ҳолда амалга оширилади.

 

Бюджет буюртмачилари (давлат органлари, бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун бюджет маблағларини олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари) автоматик режимда Молия вазирлиги ва оператор маълумотлар базасининг электрон ҳамкорлиги орқали марказлаштирилган тартибда харидга киритилади. 

 

Корпоратив буюртмачилар порталдаги электрон шаклдаги сўровнома-аризани тўлдирганларида харидга киритилади.

 

Иштирокчилар харидга киритилиши учун қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлишлари шарт:

  • шартнома тузиш учун қонуний ҳуқуққа эга бўлиши, яъни ЭРИ мавжуд бўлиши;
  • солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;
  • уларга нисбатан банкротлик тартиб-таомиллари жорий этилмаган бўлиши;
  • Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида улар ҳақида ёзув бўлмаслиги.


Бу – муҳим! Буюртмачилар ва иштирокчиларни харидга киритиш – бепул бўлиб, зарур маълумотлар порталга киритилгандан кейин бир иш куни давомида амалга оширилади.

 

Шунингдек ҳужжатда давлат харидлари бўйича шартномалар тузиш ва шартномавий мажбуриятлар ижро этилишини таъминлаш тартиби белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах