Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Қишлоқ хўжалиги ерларидаги тупроқни алоҳида давлат корхонаси таҳлил қилади

21.06.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2019 йилдаги 510-сон қарори билан тупроқнинг агрокимёвий таҳлили тизимини такомиллаштириш ва унинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

  

Ҳужжат Президентнинг 14.03.2019 йилдаги ПҚ–4239-сон қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган бўлиб, унда 2019 йилдан бошлаб суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари тупроғини, ҳар йили умумий майдоннинг камида 20%и ҳисобидан келиб чиқиб, таҳлил қилиш ва агрокимёвий картограммаларни ишлаб чиқишни таъминлаш топширилган. Ташаббус тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, унинг озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасини доимий кузатиб бориш, минерал ўғитлардан тупроқнинг ҳолати ва қишлоқ хўжалиги экинларининг турига қараб табақалаштириб фойдаланиш тизимини жорий этишга йўналтирилган. Тасдиқланган 2019–2023 йиллардаги тақсимотга мувофиқ ҳар бир вилоят кесимида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ишлар бажарилиши кўзланган. 

 

Ҳужжат билан тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш тартиби тўғрисида низом ҳамда шунга ўхшаш ишларни ўтказиш, шунингдек агрокимёвий картограммаларни ишлаб чиқиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицидлар, нитратлар ва оғир металл тузларининг қолдиқ миқдорини аниқлаш тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

 

Бундан ташқари, қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси топширилди:

  • агрокимёвий маълумотлар базасини шакллантириш, уларнинг даврий ўзгаришларини таҳлил қилиб бориш. Тупроқ ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан намуналар олиниб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотларнинг таркибидаги пестицид ва нитрат қолдиқлари миқдори кўрсатилган гуноҳномалар берилади;
  • минерал ва органик ўғитларнинг кимёвий таҳлилини ўтказиш учун замонавий стационар ва кўчма лабораторияларни ташкил этиш;
  • Давергеодезкадастрдавқўмнинг «Тупроқ боиитировкаси» шуъба корхонаси иегизида «Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази» ДУКни ташкил этиш ва б.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах