Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Мактабгача таълимда ўзгаришлар кутилмоқда

23.07.2019

Читать на русском языке

 

Мамлакатимиз мактабгача таълимида илғор хорижий технологияларни жорий этиш бўйича комплекс лойиҳа амалга оширилмоқда (ВМнинг 19.07.2019 йилдаги 605-сон қарори).

 

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига илғор хорижий тажриба, инновацион усуллар ва самарали педагогик амалиётлар доимий асосда жорий этилади. Ўрганишлар ва экспериментлар якунлари бўйича бошқаришнинг замонавий стандартлари, янгиланган ўқув режалари ва дастурлар ишлаб чиқилади ва жорий этилади, таълим жараёнига илғор педагогик АКТлари кенг жорий этилади, ўқув адабиёти такомиллаштирилади.

 

Лойиҳани амалда рўёбга чиқариш иккита пойтахт болалар боғчалари – Мирзо Улуғбек туманидаги 324-сон ва Миробод туманидаги 34-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти негизида амалга оширилади, улар доимий ишлайдиган экспериментал майдончалар деб эълон қилинди. Бунда улар Мактабгача таълим вазирлигига идоравий мансуб муассасалар ҳисобланади, уларнинг мудирлари шахсан вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

 

Бу ерда ишлаш учун малакали мутахассислар, шу жумладан, хорижий мутахассислар жалб этилади, уларнинг иш ҳақи миқдорлари мактабгача таълим вазири томонидан белгиланиб, Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади. Болаларни қабул қилиш уларнинг уставига мувофиқ амалга оширилади (бир ой муддатда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади, таҳр.).

 

Шунингдек, экспериментал майдонча сифатида танлаб олинган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг асосий вазифалари, тузилмалари ва молиялаштириш манбалари белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах