Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Тиббиёт соҳасидаги хизматларнинг бир қисми аутсорсингга берилади

15.01.2020

Читать на русском языке

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 16-сон қарорида белгиланган.  

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига кирадиган ташкилотларда қуйидагилар аутсорсингга ўтказилади:

Нотиббий хизмат турлари:

  • мижозларни овқат билан таъминлаш;
  • кир ювиш хизмати;
  • бино ва иншоотларни сақлаб туриш, шунингдек, уларни муҳандислик-техник тизимларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;

 

Тиббий хизмат турлари:

  • тиббий буюмларни зарарсизлантириш.

 

Рўйхатда келтирилмаган бошқа хизматлар аутсорсинг компаниясига давлат тиббиёт ташкилотининг ташаббуси асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда ўтказилади.

 

Қабул қилинган қарор билан тасдиқланган Низомга кўра, аутсорсинг хизматларига (мижозларни овқат билан таъминлаш хизматидан ташқари) ҳақ тўлаш миқдорлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотлар томонидан тегишли хизмат таннархига аутсорсинг харажатларини қоплаш мақсадида 20 фоизгача устама ҳақни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

 

Қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.01.2020 йилдан кучга кирди.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах