Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Денов тадбиркорлик институти моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланади

07.01.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 йилдаги «Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида»ги 823-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан Президентнинг 6.09.2019 йилдаги «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5812-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар маълумот учун қабул қилинди:

  • бинолари умумий ўрта таълим муассасалари сифатида фойдаланиладиган касб-ҳунар коллежлари рўйхати (кейинги ўринларда – Рўйхат) тасдиқланганлиги;
  • Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сариосиё агросаноат касб-ҳунар коллежи рўйхатга киритилганлиги;
  • Вазирлар Маҳкамасига зарур ҳолларда рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилганлиги.

 

Ҳужжат билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг собиқ Сариосиё агросаноат касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини (кейинги ўринларда – объект) оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Денов тадбиркорлик ва педагогика институтига бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига:

  • Институт томонидан бир ой муддатда объект қабул қилиб олинишини ҳамда ундан мақсадли ва самарали фойдаланилишини;
  • Термиз давлат университетининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 1 млрд сўм миқдоридаги маблағ Институт ҳудудида замонавий типдаги ахборот-ресурс марказини қуриш учун ажратилишини таъминлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.12.2020 йилдан кучга кирди.


Баҳодир Бухорий.