Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже акций по рыночной цене Как провести инвентаризацию маркированных товаров Какие льготы и преференции получили предприятия текстильной отрасли Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro

ОТБ Ўзбекистон молия бозорини ривожлантириш учун маблағлар ажратади

09.02.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.2022 йилдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Молия бозорини ривожлантириш дастури” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 63-сон қарори қабул қилинди.

 

2021 йил 7 октябрда Осиё тараққиёт банки Директорлари кенгаши томонидан “Молия бозорини ривожлантириш дастури” лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга 25 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли давр билан $100 млн миқдорида қарз ажратилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

ОТБ маблағлари Ўзбекистон Республикаси бюджетининг харажатларини молиялаштириш учун фойдаланилади. Молия вазирлиги - лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш, шунингдек, ОТБ маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади. Валюта хатарларини қисман хеджирлаш мақсадида халқаро молиявий контрагентлар билан ҳамкорликда ОТБ маблағларининг $20 млн миқдоридаги қисми бўйича 3 йил муддатга илк синов своп операциясини амалга ошириш назарда тутилган.

 

ОТБ маблағларини қайтариш ва фоиз бўйича тўловлар ҳамда илк синов своп операцияси доирасида амалга ошириладиган фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон республика бюджетининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бунда, Халқаро своп ва деривативлар ассоциациясининг бош келишувига асосан тушадиган даромадлар Республика бюджетининг даромадлари сифатида акс эттирилади.

 

Марказий банкка лойиҳани ҳамда Халқаро своп ва деривативлар ассоциацияси билан транзакцияларни амалга оширишда молиявий агент функциясини бажариш тавсия этилди.

 

Осиё тараққиёт банки томонидан “Молия бозорини ривожлантириш дастури” лойиҳаси доирасида ажратиладиган қарзни қайтариш ва фоиз бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.